ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» «НАВБАҲОР»ГА ИМКОНИЯТНИ БОЙ БЕРДИ

Киритилган сана: 06.08.2011.

Олий лиганинг 15-турида «Машъал» сафарда «Навбаҳор» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бир кун аввал ўтказилган ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлари баҳсида муборакликлар Азиз Файзиев ҳамда Холмурод Холмуродовнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди, бироқ асосий таркиблар ўртасидаги ўйинда жамоамиз имкониятни бой бериб қўйди. Айтганча, мазкур учрашувда клубимиз сафига яқинда келиб қўшилган Мадиёр Мўминов ўзининг дебютини ўтказди ва майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

«Навбаҳор» ўтган турда «Нефтчи» билан дуранг ўйнагани учун ўз майдонидаги баҳсда фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилди. Натижада 15-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда Павел Давидов дарвозаси томон белгиланган жарима тўпидан мезбонлар вакили Алишер Маҳмудов унумли фойдаланди. 32-дақиқага келиб эса ҳисоб 2:0 кўринишини олди. Хоразмлик ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва қийинчиликсиз гол муаллифига айланди. Гол ўтказиб юборгач, «Машъал» футболчиларида қулай вазиятлар бўлди, бироқ «газчилар» бундан фойдалана олишмади. Иккинчи таймда эса дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва шундай қилиб жамоамиз мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. Энди Владимир Фомичев шогирдлари навбатдаги беллашувни 13 август куни яна сафарда «Нефтчи»га қарши ўтказишади.

«НАВБАҲОР» - «МАШЪАЛ» - 2:0
Голлар:
Алишер Маҳмудов 15, – 1:0. Рўзимбой Аҳмедов 32, – 2:0.
«Навбаҳор»: 16. Денис Романенко, 2. Жамол Отақулов, 4. Абдумажид Тоиров, 6. Жаҳонгир Меҳмонов, 7. Абдулазиз Султонов (Отабек Валижонов, 30). 9. Санжар Асқаралиев. 10. Алишер Маҳмудов (Рустам Қурбонбоев, 59), 15. Виталий Почуев, 17.Илҳом Бойдадаев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (Ғайрат Жўраев, 71), 23. Жасур Бобоев.
«Машъал»: 77. Павел Давидов. 2. Алик Ҳайдаров. 3. Дилявер Ваниев, 7. Мадиёр Мўминов, 8. Самандар Шодмонов, 14. Игорь Петкович, 15. Габит Сапаргалиев, 17. Шуҳрат Муҳаммадиев (Соҳиб Абдуллаев, 72), 18. Аббос Шодмонов (9. Зафар Холмуродов, 51), 24. Ботир Қодирқулов, 26. Шерзод Файзиев (Мирзоҳид Ғофуров, 66)
Огоҳлантиришлар: Абдулазиз Султонов 63, Самандар Шодмонов 77, Санжар Асқаралиев 79, Габит Сапаргалиев 83,
Ҳакамлар: Б.Тоғаев (Тошкент), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Р.Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент)

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +