ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» ЯНА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Киритилган сана: 15.08.2011.

13 август куни миллий чемпионатимизнинг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Шу куни Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз майдонида жамоамиз - «Машъал»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Учрашувдан олдин фарғоналиклар сафида жиддий йўқотиш бор эди. У ҳам бўлса жамоа сардори ҳисобланмиш Мансур Саидов майдонга туша олмасди. Шундай бўлса-да, Юрий Вазгенович Мансурнинг йўқлигини билинтирмаслик учун иккита ҳужумчини майдонга туширди. «Газчилар» сафида эса мамлакатимизнинг кўзга кўринган ҳужумчиларидан бири Зафар Холмуродов асосий таркибда майдонга тушмади. Владимир Фомичев Зафарни кейинчалик заҳирадан майдонга туширди. Назаримизда, «Машъал»нинг ушбу мағлубиятига Фомичевнинг ўйинчи танлай билмаслигини сабаб қилишимиз мумкин. Чунки «Нефтчи» билан ўтган биринчи даврадаги баҳсда Зафар Холмуродов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ва 59-дақиқада Ҳислат Чилматов дарвозасини ишғол қилганди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Муборакликларнинг қанотлардан уюштирган тартибли ҳужумлари 14-дақиқага келиб наф берди. Игорь Петковичнинг тўп узатишидан сўнг Ботир Қодирқулов таблодаги ҳисобни 0:1 кўринишига олиб келди. Гол ўтказиб юборгач, мезбонлар анча жонланишди. Бунда Юрий Вазгеновичнинг куракда турмайдиган сўзлари ҳам сабаб бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланган фарғоналиклар деярли ҳимояни унутиб қўйишди. Бундан фойдаланган Самандар Шодмонов яна бир бор «Нефтчи» дарвозасига тўп киритди. Бироқ бу пайтда ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолатни белгилаб қўйганди. Шундан сўнг меҳмонларнинг ҳужуми тўхтаб қолди. Энди «Нефтчи» аъзолари - Анвар Бердиев, Сардор Мирзаев, Алишер Ҳолиқовлар ўйин тизгинини қўлга олишга уринишди. Юқоридаги учликнинг марказдан ташкил этган ҳужумлари ўйингоҳга йиғилган мухлисларни анчайин ҳаяжонга солди. Биринчи бўлим якунланишига бир дақиқа қолган бир пайтда «Нефтчи» аъзоси Бахтиёр Ёқубовнинг ўнг қанотдан «Машъал» дарвозаси томон етказиб берган тўпига ҳужумчи Анвар Бердиев чалқанча зарба бериб Санжар Қувватов дарвозасини ишғол қилди - 1:1.

Ўйингоҳда ўтирар эканмиз, мухлислар томонидан Агишев фамилияси жуда ҳам кўп бора янгради. Албатта, «ширин» сўзлар билан. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида ҳам «Нефтчи» каттагина устунлик қилди. «Машъалчилар» асосан ўйин темпини тушириш ва ҳисобни шу кўринишда сақлаб қолишга уринишди. Чиндан ҳам Фомичев яратган ҳимоя қўрғони ўйинда яхши ҳаракат қилди. Ўйиннинг сўнгги 90-дақиқасида мезбонлар «Машъал» жарима майдончаси ёнидан жарима тўпи тепиш имконига эга бўлишди. Нуқта яқинига Ислом Тўхтахўжаев яқинлашди ва мўлжалда адашмади - 2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган тўрт дақиқа ҳам кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Бу орада «Нефтчи» футболчилари Тўхтахўжаевнинг голини икки маротабадан нишонлаб ҳам олди. Мана шу тариқа «Нефтчи» ўз майдонида қийин ва иродали ғалабага эришди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, учрашувда жамоамизда ҳам кўплаб голли вазиятлар бўлди. Бироқ тўлиқ ҳимояга ётиб олганлигимиз оқибати рақиб жарима майдончаси ичида ҳужумчиларимиз сони камчиликни ташкил этди. Натижада жамоамиз Фарғонада ўзига керакли бўлган натижани қўлга кирита олмади.

НЕФТЧИ – МАШЪАЛ – 2:1
Голлар:
А. Бердиев (44), И. Тўхтахўжаев (90) – Б. Қодирқулов (14).
«Нефтчи»: Чилматов, Пўлатов, Нурбоев, Ёқубов, Смольяченко (Шодиев, 80), Бердиев (Эрматов, 90), Холиқов, Мирзаев, Тўхтахўжаев, Акрамов (Жумаев, 85), Муҳиддинов.
«Машъал»: Қувватов, Ҳайдаров, Мўминов, С. Шодмонов, Петкович, Сапаргалиев, Муҳаммадиев (Файзиев, 86), А.Шодмонов (Холмуродов, 60), Станажевич, Қодирқулов (Ғофуров, 90), Ваниев.
Огоҳлантиришлар: И. Акрамов (42), И. Тўхтахўжаев (90) – Д. Ваниев (ўйиндан кейин).
Энг яхши ўйинчилар: А. Бердиев – С. Қувватов.
Ҳакамлар: В.Агишев – 8,8, Х. Мирзааҳмедов – 8,6, А. Снетков – 8,8.
Назоратчи: С. Нажафалиев.
13 август. Фарғона. 12322 томошабин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +