ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» «БУХОРО»ДАН УСТУН КЕЛДИ

Киритилган сана: 21.08.2011.

«Машъал» бунгача бўлиб ўтган кетма-кет икки учрашувда мағлубиятга учрагани учун нима қилиб бўлса-да ўз майдонида «Бухоро»ни мағлубиятга учратиши керак эди. Шу боис ҳам муборакликлар мазкур беллашувга анча жиддий тайёргарлик кўришди. Бўлиб ўтган баҳс шуни кўрсатдики, «Машъал» футболчилари ғалаба қозонишни анча соғиниб қолишган экан. Чунки рақибга нисбатан «газчилар»да ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди ва бунинг натижасида «Машъал» 2:0 ҳисобида муваффақият қозонди.
 
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, шу куни Самандар Шодмонов бошқаларга нисбатан анча мазмунли ҳаракат қилди. Хусусан ҳар иккала голда ҳам унинг хизмати катта бўлди. Биринчи голда айнан унга нисбатан ўйин қоидаси бузилиши натижасида белгиланган жарима тўпидан Зафар Холмуродов унумли фойдаланган бўлса, иккинчи голни айнан Самандарнинг ўзи урди.
 
Бухороликларнинг эса нимагадир ҳеч ўйини қовушмади. Тўғри, баъзи вазиятларда Суҳроб Неъматов билан Алишер Саноев ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди, бироқ қолганлар ўз вақтида бу жамоадошларини қўллай билишмади. Муборакликлар таркибида эса аксинча деярли барча футболчилар футболдан роҳат олиб тўп тепишди. Айтганча, мазкур баҳсда ҳимоячимиз Габит Сапаргалиев жароҳат олиб 33-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига майдонга тушган Жаҳонгир Абдумўминов эса шу заҳоти ўйинга киришиб кетди ва бир неча вазиятларда етакчиликни ўз зиммасига олди. Қўлга киритилган ғалабадан сўнг «Машъал» жамоамиз ўз ҳисобидаги очколар сонини 24тага етказиб олди ва 6-ўринга янада мустаҳкам жойлашди.
 
Энди футболчиларимиз навбатдаги беллашувни 25 август куни Жиззахда «Сўғдиёна»га қарши ўтказишади.

МАШЪАЛ – БУХОРО – 2:0
«Машъал»:
Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Мадиёр Мўминов, Самандар Шодмонов, Зафар Холмуродов (Ихтиёр Тошпўлатов, 75), Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев (Жаҳонгир Абдумўминов, 33), Шуҳрат Муҳаммадиев, Дарко Станоевич, Ботир Қодирқулов (Мирзоҳид Ғофуров, 86).  
«Бухоро»: Александр Антипов, Бобир Омонов, Георги Квесиешвили, Суҳроб Неъматов, Роман Романчук (Илёс Хайров, 65. Евгений Кочнев, 77), Алишер Саноев, Артурас Фоменко, Отабек Нарзуллаев, Тадас Гражюнас, Жасур Ҳасанов, Артём Никитенко (Нодир Ражабов, 60).
Голлар: З.Холмуродов 37, С.Шодмонов 53.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов, О.Абдувасилов, А.Цапенко, Н.Болтаев.
Назоратчи: В.Штерн.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +