ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» ЖУДА ЧИРОЙЛИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Киритилган сана: 27.08.2011.

«Машъал» жамоамиз олий лиганинг 18-туридан ўрин олган баҳсни сафарда «Сўғдиёна»га қарши ўтказди.
 
Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш юқори эди, чунки «Сўғдиёна» биринчи даврада Муборакдан дуранг натижа билан қайтганди. Шу боис сафарда энди «Машъал» ўзини кўрсата оладими деган савол кўндаланг турганди. Қолаверса «Сўғдиёна» турнир жадвалининг қуйи поғонасида бораётгани туфайли ўз майдонида фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилиши тайин эди.
 
Шунинг учун бўлса керак, жиззахликлар дастлабки дақиқалардан бошлаб ҳужумга отланишди ва ҳатто 2-дақиқадаёқ тўп киритишга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда чап қанотдан «Машъал» жарима майдончаси сари кириб борган Баҳодир Пардаев осонлик билан дарвоза тўрини ишғол қилди. Айтиш мумкинки, шу куни Баҳодир Пардаев «Сўғдиёна» сафида энг фаол ўйин кўрсатган ўйинчилардан бири бўлди. Шунингдек, меҳмонлардан Александр Меленчук, Эдуард Томашков сингари хорижлик футболчилар ҳам ажралиб туришди. «Газчилар»дан эса Игорь Петкович футболдан роҳат олиб тўп сурди. Бундан ташқари Самандар Шодмонов билан Ботир Қодирқулов «Машъал»нинг кескин ҳужумларида анча жонбозлик кўрсатишди.
 
Муборакликлар ўйиннинг бошидаёқ тўп ўтказиб юборган бўлишларига қарамай, ўзларини йўқотиб қўйишмади. Владимир Фомичев бир текис ўйин кўрсатишда давом этишди. Аммо 35-дақиқага келиб ҳисоб яна ўзгарди. Жарима майдончаси ичида сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич тўпни қўли билан ўйнагани боис Коваленко «Машъал» дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган тиниб-тинчимас Баҳодир Пардаев тўпни зарб билан тепди, бироқ Санжар Қувватов маҳорат кўрсатиб тўпни қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса Пардаевнинг ўзи дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 2:0.
 
Ўйиндаги асосий воқеалар иккинчи таймда авж олди. Унчалик ўйини қовушмаган Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига захирадан Шуҳрат Муҳаммадиевнинг майдонга туширилиши жамоамиз ҳужумларини янада кучайтирди. Қолаверса бошқалар ҳам жонлироқ тўп сура бошлашди. Кетма-кет ҳужумлар натижасида ва ниҳоят 61-дақиқага келиб меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлишди. Чап қанотдан Ботир Қодирқулов томонидан ҳаволатиб етказиб берилган тўпни Самандар Шодмонов бош билан голга айлантирди – 2:1. 79-дақиқада эса захирадан туширилган Зафар Холмуродов ўзини кўрсатди. У ҳам Қодирқулов томонидан етказиб берилган тўпга «қайчи» усулида зарба бериб ҳисобни тенглаштирди – 2:2. «Машъал»га ғалаба келтирган голни эса яна Самандар Шодмонов урди. Чироқчилик йигит 88-дақиқада Холмуродов томонидан узатиб берилган тўпни «Сўғдиёна» дарвозабони устидан оҳиста тушириб қўйиб ўзининг дублини нишонлади – 2:3.
 
Бемалол айтишимиз мумкин, «Машъал» рақибга нисбатан тажрибали ва энг асосийси жисмоний жиҳатдан кучли бўлгани учун 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни 3:2 ҳисобидаги ғалабага айлантирди. Йўқса Жиззахдан ўта муҳим уч очко билан қайтиш муборакликларга насиб этмаган бўларди. P.S. Ўйиндан олдин жуда қизиқ ҳолатга дуч келдик. Меҳмонлар учун ажратилган кийим алмаштириш хонасидаги туалет унитазига кимдир қурбақа солиб қўйган экан. Буни кўриб аввалига ҳайрон бўлдик, кейин эса кулгимиз қистади. Негаки шунча жойга бориб, бунақасини биринчи бор кўришимиз эди. Балки бу «Сўғдиёна»нинг меҳмон жамоаларга нисбатан «куф-суфи» бўлиши ҳам мумкин деб ўйладик. Эътибор беринг, Жиззахдаги «Марказий» ўйингоҳнинг кийим алмаштириш хонаси ичидаги тулетда тирик қурбақа сузиб юрибди. Ана холос! Нима бўлган тақдирда ҳам «ўқитилган қурбақа» муборакликлар фойдасига ишлади ва «Машъал» сафардан ғалаба билан қайтишни уддалади.
 
СЎҒДИЁНА – МАШЪАЛ – 2:3
«Сўғдиёна»: Александр Меленчук, Ином Отабоев (Исроил Турснов, 60), Даврон Файзиев, Тимур Айзатуллов, Суҳроб Қобилов (Расул Ҳайитов, 72), Собир Ҳамидов, Эдуард Томашков, Тимур Нуриддинов (Сарвар Жўраев, 80), Баҳодир Пардаев, Асил Бегимқулов, Ориф Мамажонов.
«Машъал»: Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров (Мирзоҳид Ғофуров, 76), Дилявер Ваниев, Ихтиёр Тошпўлатов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 46), Мадиёр Мўминов (Зафар Холмуродов, 72), Самандар Шодмонов, Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Дарко Станоевич, Жаҳонгир Абдумўминов, Ботир Қодирқулов.
Голлар: Б.Пардаев (2, 35) – С.Шодмонов (61, 88). З.Холмуродов (79).
Амалга оширилмаган пенальти: Б.Пардаев, 35
Огоҳлантиришлар: Э.Томашков, 68. С.Жўраев, 85 – Г.Сапаргалиев, 16. Д.Станоевич, 34. С.Шодмонов, 41. И.Петкович, 66. Ж.Абдумўминов, 80.
Ҳакамлар: В.Коваленко – 9,6. О.Дачев, 9,2. М.Саидқосимов – 9,4. А.Чориев – 8.
Назоратчи: С.Эрматов.
25 август. Жиззах. 7022 томошабин.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +