ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Превью. "Сўғдиёна" - "Машъал"

Киритилган сана: 02.05.2015.

Олий лиганинг 7-турида "Сўғдиёна" клуби "Машъал" билан ўйнайди.

• • •

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак)
2 май. Зомин. “Зомин” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
М. Муҳаммедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
 
“Сўғдиёна” ва “Машъал” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 11 марта бу жамоадан устун келган. “Сўғдиёна” 4 марта ғалаба қозонган ва 5 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 32:19. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 38, “Сўғдиёна” эса 17 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

Ўтган йил биринчи турда “Сўғдиёна” майдонида ўтган баҳсда Суҳроб Бердиев ҳисобни очганди. Бунга Зоҳир Қўзибоев жавоб берганди – 1:1. Иккинчи даврада Муборакда ташкил этилган учрашувда эса мезбонлар зафар қучишган. Аббос Омонов, Андрей Деркач ва Зоҳир Қўзибоев меҳмонлар дарвозасига, Жасур Ҳакимов ва Олександр Каблаш мезбонлар дарвозасига гол уришган – 3:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

15.03.2014 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:1
25.08.2011 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:3
01.03.2009 «Сўғдиёна» - «Машъал» 1:0
12.04.2008 «Сўғдиёна» - «Машъал» 2:4
03.06.2006 «Сўғдиёна» - «Машъал» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида уч бора “Машъал”дан устун келган. Иккита учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 5та ҳолатда Муборак клуби сафардан ижобий натижа билан қайтган. “Сўғдиёна” ўз мезбонлик қилган охирги 8 ўйинда фақат бир бор зафар қучган.

Манба: www.championat.asia

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +