ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан

Киритилган сана: 14.05.2015.

"Машъал" Олий лиганинг навбатдаги турини Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.

9-турдан ўрин олган мазкур баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ўтган турда Жиззахда мағлубиятга учраган "Бунёдкор" ва ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаган "Машъал" ўртасидаги баҳс қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бугун жамоаларнинг ёшлари "Бунёдкор" академияси майдонида тур ўйинини ўтказади. Баҳс 17:00 да старт олади ва ўйинни Рустам Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ўйинда "Бунёдкор" ёшларига фақатгина Наримон Хасанов ёрдам бера олмайди.

Эртага асосий таркиб ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва бу баҳсни Бахтиёр Номозов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин эса 18:30 да старт олади. Минори Сато огоҳлантиришлари тўрттага етгани боис "қалдирғочлар"га ёрдам бера олмайди.

"Машъал"га қарши Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Мирзоҳид Ғофуров каби футболчилар биринчи марта майдонга тушишлари мумкин.

"Машъал" ўйинга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда ва бугун "Бунёдкор" академияси майдонида ўйин олди машғулотлар бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси, 9-тур.
14 май (пайшанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  17:00
Ҳакам:
Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лига, 9-тур.  
15 май (жума)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  18:30
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +