ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

"Бунёдкор"га йирик ҳисобда имконият бой берилди

Киритилган сана: 16.05.2015.

Кеча "Машъал" Олий лиганинг 9-турини Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказди ва йирик 4:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувни майдон эгалар кетма-кет ҳужумлар билан бошлади.
Ўйиннинг 13-дақиқасида Жовлон Иброхимов заргарона паси билан Сардор Рашидовни қулай вазиятга чиқарди. Ўнг қанот вингери яратилган имкониятни голга айлантириб, ҳисобни очди – 1:0. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Рашидов чиройли ва рақибни чалғитувчи паси билан Аюповни дарвозабон билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқарди. Темур ўткирроқ бурчакда бўлишига қарамасдан дарвозанинг олис пастки бурчагини ишғол қилди – 2:0. Қисқа вақт ичида Сергей Лушчан шогирдлари ҳисобни 3:0 кўринишига келтирдилар. Бу сафар рақиб хатосини Сардор Собирхўжаев кечирмади. У “Машъал” футболчисидан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди ва аниқ зарбаси билан муборакликлар дарвозасига учинчи тўпни киритди. “Машъал” ҳали ўзига келиб улгурмасидан Шакер Зуаги тўртинчи голга муаллифлик қилди. Чиройли ташкил этилган комбинацияни Шораҳмедов давом эттириб, Зуагига тўпни етказиб берди. Шакер бир қарашда зарба беришга ноқулай ҳолатда тургандек эди. Лекин у дарвозабоннинг ожиз нуқтасини пайқай олди ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Ушбу ҳисоб бошқа ўзгармади.


Олий лига, 9-тур
"БУНЁДКОР" - "МАШЪАЛ" 4:0 (4:0)
Голлар:
Сардор Рашидов (13), Темур Аюпов (16), Сардор Собирхўжаев (21), Шакер Зуаги (36)
Огоҳлантириш: Иқбол Бобохонов (71)
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С) (16.Артём Филипосян 79), 7.Шакер Зуаги (11.Мирзохид Ғофуров 75), 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Иван Милошевич, 15.Обид Жўрабоев, 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев, 40.Темур Аюпов (10.Анвар Бердиев 67)
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 24.Нуриддин Ҳасанов, 32.Фарҳод Намозов
"Машъал": 30. Ботир Носиров, 4. Иқбол Бобохонов, 5. Ғиёс Комилов (90.Зафар Тўраев 41), 8. Аббос Омонов ( 9.Ҳумоюн Муртазоев 46), 10.Жамшид Ҳасанов, 20.Шерзод Файзиев, 22. Сирож Ҳамроев (18.Аббос Шодмонов 69), 26.Зоҳир Қўзибоев (С), 55.Никита Букаткин, 77.Достон Абдураҳмонов, 88.Қаҳрамон Баҳодиров
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 16.Холмурод Холмуродов, 27.Владислав Иванов
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент)-8,0; Б. Қодиров (Бухоро)-8,4; А. Қўлдошев (Бухоро)-8,4; Р. Толибжонов (Фарғона)-8,0
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин (Тошкент)
15 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 1430 томошабин
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +