ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Александр Хомяков: “Тошкентда омадимиз чопмаяпти”

Киритилган сана: 16.05.2015.

“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида муборакликлар устози қатнашди.

- Ўйин борасида нима дейишга ҳам ҳайронман. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун жуда кескин ва ўткир ҳужумлар ташкил этишиб, ҳимоячиларимизни довдиратиб қўйишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Бир нарсадан ҳайронман. Агар биз Муборакдаги, вилоятлардаги ёки бўлмасам пойтахтдаги ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқадиган бўлсак, шогирдларимга Тошкентда нимадур бўлмоқда. Бу борада жиддий иш олиб бориб, керакли хулосаларни қабул қиламиз. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, Тошкентда омадимиз чопмаяпти. Ўйиндан олдин йигитларга кўрсатма берар эканман, “Бунёдкор” биз учун ноқулай рақиб эканлигини таъкидлагандим. Шунингдек, бу рақиб устидан ҳали бирон маротаба ҳам зафар қучмаганимизга урғу бергандим. Қарши ҳужумларда бизда вазият бўлишига умид билдириб, орқада зич ҳимоя ташкил этдик. Афсуски, қандайдир бир неча дақиқалар ичида киритилган тўртта гол режаларимизни барбод қилди. Агар биринчи бўлимда дурангни сақлаб қолганимизда, 2-таймда Владислав Ивановни майдонга туширардим. Лекин ўтказиб юборилган тўртта голдан сўнг Ивановни майдонга ташлашдан маъно кўрмадим, - дейди Александр Андреевич.


Сергей Лушчан: “Биз ўз савиямизда ўйнай олсак, ҳаммаси яхши бўлади”

“Бунёдкор” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Ютдик!!! Энг асосийси шу. Очиғини айтганда, ҳозирги пайтдаги ҳолатимиз учун энг асосийси ғалаба қозониш эди. Шу боисдан ҳам учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумга зўр бердик. "Машъал"нинг учта марказий, умумий ҳисобда эса жами бешта ҳимоячи билан тўп тепгани бироз чўчитган эди. Лекин футболчиларимиз рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўта олишди. Хурсанд қилган жиҳат шундаки, яратилган вазиятларни голга айлантиришда ҳам унумдорлигимиз ошди. "Бунёдкор"нинг асл кучини яхши биламан. Биз ўз савиямизда ўйнай олсак, ҳаммаси яхши бўлади. Анвар Бердиев жуда узоқ вақтдан бери мана энди яшил майдонга қайтди. У кетма-кет жароҳатларга йўлиққан эди. Уни инсон сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам ҳурмат қиламан. Чунки Анвар Бердиев жуда тартибли инсон. Унинг футболчиликда орттирган бой тажрибаси бизнинг бугунги сиёсатимиз – ёшларни тарбиялаш учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади, - дейди Сергей Лушчан.
 
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-08-15 18-00

Динамо

Машъал
2:0
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-08-26 . 18-30

Машъал

Истиқлол
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 20 41-23 38
2 Машъал 19 26-17 33
3 Сурхон 18 34-22 32
4 Истиқлол 18 30-22 32
5 Динамо 18 25-18 23
6 Хоразм 19 37-40 23
7 Шўртан 18 22-27 20
8 Орол 18 23-44 14
9 Норин 20 17-42 14

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бунёдкор 1 1-0 3
4 Бухоро 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Шайимова Нигора Бахтиеровна
Ходимлар булими нозири
01.08.1986
+ + +