ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

“Машъал” – “Насаф” 1:0

Киритилган сана: 23.11.2015.

Жорий мавсумнинг сўнгги учрашувини Муборакда “Насаф”га қарши ўтказган жамоамиз кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
 
Таъкидлаш жоизки, ўйин ҳар иккала томоннинг  кескин ҳужумлари билан бошланди. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Насаф ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Дониёр Нарзуллаев ўнг қанотдан ажойиб тарзда рақиб жарима майдончасига кириб борди. Аммо якуний зарба йўллашга унга имкон беришмади. Ўз навбатида муборакликлар ҳам илк хавфли ҳужумданоқ гол уришга яқин келишди. Қанотдан узатилган тўпни Зоҳир Қуўзибоев деярли бўш қолган дарвозага ноаниқ йўллади.
 
27-дақиқада шериклари Зоҳир Қўзибоевни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришди. Аммо ҳужумчига пешвоз чиққан посбонимиз Ўткир Юсупов маҳорат кўрсатиб, тўпни ҳужумчидан олиб қўйди. 39-дақиқа футболчиларимиз ўз жарима майдончалари яқинида ўйин қоидасини бузишди. Шаҳзод Шайманов жарима зарбасини қойилмақом тарзда дарвозага йўллаб, учрашувда ҳисобни очди – 1:0.
 
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасиданоқ Зоҳир Қўзибоевда яна яхши имконият юзага келди. Аммо сўнгги сонияда Шерзод Аъзамов муборакликлар ҳужумчисига имкон бермади. Ўз навбатида жамоамиз аъзоларининг кўплаб ҳужумларини Санжар Қувватов бартараф этишнинг уддасидан чиқди. Азиз Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов томонидан йўланган кучли зарбаларни “Машъал” посбони моҳирлик билан бартараф эта олди. Учрашув охиригача ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.
 
Учрашувдан кейин Муборакда футбол мавсумининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилиб, жамоа сардорлари чемпионат байроғини туширишди.
 
Олий лига, 30-тур.  20.11.2015.
“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 1:0 (1:0)
Муборак. Баҳром Вафоев стадиони.2415 томошабин
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент)-8,2, Р. Фозилов (Наманган)-8,1, М. Мажидов (Наманган)-8,3, Э. Турсунов (Бухоро)-9.
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А.Худайдатов
 
“Машъал”: 1.Санжар Қувватов, 5.Ғиёс Комилов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 9.Ҳумоюн Муртазоев (17.Абдулло Набиев, 79), 18.Аббос Шодмонов, 20.Шерзод Файзиев, 23.Мирзоҳид Ғофуров, 26.Зоҳир Қўзибоев, 47.Дилявер Абибуллаев (70.Шоҳруҳ Достонов, 63) 55.Микита Букаткин, 90.Зафар Тўраев (13.Шаҳзод Шайманов,  32)
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 16.Холмурод Холмуродов, 24.Сирожиддин Раҳматуллаев, 93.Искандар Шойқулов
 
“Насаф”: 30.Ўткин Юсупов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Акрам Бахриддинов (6.Азиз Ғаниев, 63), 9.Илҳом Шомуродов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев (10.Кенжа Тўраев, 78) 22.Шоҳруҳ Гадоев (14.Шароф Муҳиддинов, 78), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одил Ҳамробеков, 38.Дониёр Нарзуллаев.
Захира: 1.Алибек Туробов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 19.Дилшод Хушбаков, 43.Бобур Абдухолиқов.
 
Гол:Шаҳзод Шайманов (39).
Огоҳлантириш: Н.Букаткин (37), Ш.Шайманов (40), М.Ғофуров (82) – Э.Бойдуллаев (36), Ш.Муҳаммадиев (38), Ш.Гадоев (74), Ш.Аъзамов (89) .
Учрашувнинг энг яхши футболчилари:С.Қувватов – Д.Нарзуллаев.
 
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +