ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Йирик ҳисобда мағлуб бўлдик

Киритилган сана: 09.08.2016.

"Машъал" кеча Олий лиганинг 17-турини Бекободда "Металлург"га қарши ўтказди ва мавсумдаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ўйин бекободликларнинг ҳужумлари билан бошланди. 10-дақиқада шундай ҳужумларнинг бирида Зоҳид Абдуллаев "Машъал" дарвозабони билан яккама якка чиқди. Жавоҳир Илёсов уни қўполлик билан тўхтатиб қолишдан бошқа чора тополмади. Учрашув ҳаками Вадим Агишев эса иккаланмасдан “Машъал” дарвозабонига қизил карточка кўрсатди. Александр Хомяков ҳужумчи Ҳумоюн Муртозоев ўрнига заҳирадаги посбон Ботир Носировни туширди. Аммо у мезбонлар томонидан чиройли ташкил этилган комбинациядан сўнг тўпни қайтариб қололмади. Аюбхон Нўъмонов узатган тўпни Дилмурод Каримов тепмоқчи бўлиб, ўтказиб юборди. Ортидан келаётган Муроджон Тошматов эса кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.
Навбатдаги гол ярим соатдан сўнг киритилди. Бу гал майдон эгаларининг марказ бўйлаб амалга оширган тезкор ҳужуми гол билан якунланди. “Металлург” тўпурари Зоҳид Абдуллаев ҳимоячиларимизнинг пала партиш ўйинидан унумли фойдаланиб ўзининг чемпионатдаги 11-голини киритди – 2:0.
Биринчи таймнинг сўнгги сонияларида майдон эгалари ўнг қанотдан ажойиб комбинацияни ташкил этишди. Дилмурод Каримов жарима майдонига кирмасдан икки ҳимоячини ортда қолдириб, кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди – 3:0.
Учрашувнинг иккинчи таймини ҳам мезбонлар тезкор ҳужум билан бошлашди ва Муроджон Тошматов аниқ зарбаси билан Ботир Носировни навбатдаги бор доғда қолдирди – 4:0.
Меҳмонлар иккинчи тайм ўрталарига келганда вазиятни бироз ўнглашди ва икки марта жавоб тўпи киритиш имкониятига эга бўлишди. Даставвал Аббос Шодмонов дарвозабон билан яккама якка чиқиб кетаётган бир пайтда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва Суҳроб Султонов уни эгаллаб олди. Бир дақиқа ўтар ўтмас Зоҳир Қўзибоевнинг кучли зарбасидан кейин Султонов тўпни қийинчилик билан тўхтатиб қолди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари яна бекободликларнинг ҳужумлари остида ўтди. Натижада улар яна икки марта муваффақият қозонишди. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Эргаш Исмоилов давом эттирди ва майдон бурчагига бориб тўпни марказ бўйлаб ҳаракатланаётган Дониёр Одиловга узатди. “Металлург” ҳужумчиси нафақат мавсумдаги, балки миллий чемпионатимиздаги биринчи голини шу тариқа жамоамиз дарвозасининг юқори бурчагига жойлаб қўйди. Меҳмонлар ўйинни марказдан бошлаб улгурмасидан бекободликлар сардори Ҳикмат Ҳошимов рақиблардан тўпни олиб қўйди ва узун тўп ошириши билан “Машъал” жарима майдони ичидаги Зоҳид Абдуллаевни топди. Зоҳид эса биргина уруниши билан ҳисобнинг янада йирик кўриниш олишини таъминлади – 6:0!

"Машъал" мавсумндаги энг йирик мағлубиятини Бекободда қабул қилиб олди.

Энди "Машъал" Олий лигада навбатдаги баҳсини ўз майдонида 14 август куни "Бунёдкор"га қарши ўтказади.

Олий лига
17-тур. 8 август (душанба)
 
«Металлург» (Бекобод) – «Машъал» (Муборак) – 6:0. 2712 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент) – 8,5, Р. Фозилов (Наманган) – 8,3, М. Мажидов (Наманган) – 8,2, Д. Мухторов (Тошкент) - 9
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ Уз вакили: Г. Ртвеладзе.
Голлар: М. Тошматов (13, 46), З. Абдуллаев (40, 88), Д. Каримов (45+2), Д. Одилов (85).
Огоҳлантиришлар: С. Абдужабборов (62) – А. Агалиев (28).
Четлатиш: Д. Ильясов («Машъал», 11).
Энг яхшилар: М. Тошматов – З. Қўзибоев.

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (11. Фаррух Шотурсунов, 60), 7. Дониёр Одилов  8. Аюбхон Нўъмонов, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Муроджон Тошматов (19. Эргаш Исмоилов, 65), 23. Шерзод Жалилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (40. Исломжон Қобилов, 76), 77. Саиджон Абдужабборов.
Захира: 91. Зафар Сафоев, 9. Фарҳод Намозов, 19. Эргаш Исмоилов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 40. Исломжон Қобилов.

“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шойқулов, 5. Ғиёсжон Комилов (22. Сирож Ҳамроев, 46), 6. Сардор Абдураимов, 7. Зоҳид Қўзибоев, 8. Мирзакамол Камолов, 9.Ҳумоюн Муртозоев (30. Ботир Носиров, 11), 10. Шамшод Ҳасанов, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 55. Аваз Агалиев.
Захира: 17. Владислав Павленко, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Сирож Ҳамроев, 33. Андрей Деркач, 90. Зафар Тўраев.
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
18.04.2017 16:00

Шўртан

Машъал
0:2
Олий лига
31.04.2017 16:00

Машъал

Пахтакор
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Динамо 3 6-0 9
2 Локомотив 2 4-0 6
3 Насаф 2 4-1 6
4 Машъал 3 3-1 6
5 Бунёдкор 2 1-0 4
6 Пахтакор 3 3-2 4
7 Навбахор 3 4-4 4
8 Обод 3 3-3 4
9 Қўқон-1912 3 2-3 4
10 Бухоро 3 2-3 3
11 Қизилқум 3 3-5 3
12 Сўғдиёна 3 3-6 3
13 Шўртан 3 1-5 3
14 Нефтчи 3 1-2 2
15 Олмалиқ 3 2-4 1
16 Металлург 2 0-3 0

1 Шўртан 3 7-3 7
2 Қўқон-1912 3 4-1 7
3 Пахтакор 3 5-2 7
4 Олмалиқ 3 4-1 6
5 Сўғдиёна 3 3-2 5
6 Машъал 3 3-2 4
7 Қизилқум 3 4-4 4
8 Обод 3 2-2 4
9 Насаф 2 4-3 3
10 Металлург 2 2-2 3
11 Бухоро 3 2-4 3
12 Локомотив 2 1-1 2
13 Нефтчи 3 2-3 2
14 Бунёдкор 2 1-4 1
15 Навбахор 3 2-5 1
16 Динамо 3 1-8 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ихтиёр Тошпулатов
Ярим ҳимоячи
04.03.1993
ЗОҲИР ҚЎЗИБОЕВ
Ҳужумчи
11.03.1986
Қодиров Бахтиёр Қиличевич
Бош ҳисобчи
23.03.1978
Хомяков Александр Андреевич
Бош мураббий
05.03.1969
АШИРОВ Дилшод
Шифокор
05.03.1982
+ + +