ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

"МАШЪАЛ": ЙИРИК ҲИСОБДА ҒАЛАБАГА ҚОЗОНДИК !!!

Киритилган сана: 24.09.2016.

Олий лиганинг навбатдаги турида жамоамиз ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва йирик 5-0 хисобида ғалабага қозонди.

Ўйиннинг 5-дақиқасида  Кенжа Тўраев жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди - 1:0. Шундан сўнг жамоамиз хужумда янада фаоллашди, учрашувнинг 19-дақиқасида  Кенжа Тўраев дублга эришди - 2:0, ушбу вазиятда  ўнг қанотдан рақиблардан қочиб кетган Мирзакамол Камолов Кенжа Тўраевни ажойиб пас билан таъминлади ва Кенжа ушбу вазиятдан унумли фойдаланди.Учрашувнинг 37-дақиқасига келиб ҳисоб  янада йириклашди ушбу вазиятда Мирзоҳид Ғофуровнинг пасидан сўнг Жамшид Ҳасанов жарима майдони ичида чап оёқда дарвоза томон кучли зарба йўллаб, ҳисобни 3:0 кўринишга келтирди.  Жамоамиз  3-0 ҳисобида олдинда бораётган бўлсада хужумкорликни ошириб биринчи бўлимнинг ўзида Хуршид Ходжаев қўриклаётган дарвозага тўртинчи голни киритишди. Мирзакамол Камолов яна ўнг қанотдан  Кенжа Тўраевни навбатдаги пас билан таъминлади ва Тўраев ушбу учрашувда ҳамда жамоамиз сафида илк бор  хеттрик қайд этди - 4:0. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.Танафусдан сўнг «Андижон» жамоаси хужумда бир оз фаоллашди, аммо қарши хужумда устунликка эришаётган жамоамиз хотиржамликга берилмади, ўйиннинг 81-дақиқада Зафар Тўраевнинг ошириб берган тўпини Қўзибоев боши билан дарвозанинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйди - 5:0. Шу тариқа жамоамиз «Андижон» жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Энди «Машъал» навбатдаги учрашувни  сафарда 1-октябрь куни  Ғузорнинг «Шўртан» жамоасига қарши ўтказади.

«Машъал» (Муборак) – «Андижон» (Андижон) 5:0

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тогаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

Голлар: Кенжа Тўраев 5, - 1:0. Кенжа Тўраев 19, - 2:0. Жамшид Ҳасанов 37, - 3:0 (Мирзоҳид Ғофуров). Кенжа Тўраев 44, - 4:0. Зоҳир Қўзибоев 81, - 5:0 (Зафар Тўраев)

"Машъал": 30.Ботир Носиров, 2.Искандар Шойқулов (33.Андрей Деркач, 65), 5.Ғиёсжон Комилов, 6.Сардор Абдураимов, 7.Зоҳир Қўзибоев, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Жамшид Ҳасанов, 17.Владислав Павленко, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Сирож Ҳамроев, 23.Кенжа Тўраев (90.Зафар Тўраев, 46).
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 9.Ҳумоюн Муртазоев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 55.Аваз Агалиев, .

"Андижон": 46.Хуршид Ходжаев, 4.Азамат Исроилов (91.Алибобо Раҳматуллаев, 46), 6.Иброҳим Отахонов, 8.Эльман Тагаев, 18.Фарҳод Бекмуродов, 10.Денис Илеску, 21.Жавлон Гусейнов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 26.Бахтиёр Қосимов (17.Тимур Васильев, 71), 29.Обид Жўрабоев, 88.Андрей Бугняк.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 10.Анвар Бердиев, 25.Фаррух Мирзаев, 32.Алишер Абдувоҳидов, 45.Артур Маматказин.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +