ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

ҒУЗОРДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТДИК

Киритилган сана: 19.03.2017.

Кеча, Олий Лиганинг 3 турини сафарда, ҒузорнингШўртанжамоасига қарши ўтказган «Машъал»  майдон эгаларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.

“Воҳа” дербиси дойирасидаги баҳсда  ўйин тақдирини дастлабки бўлимдаёқ ҳал қилган вакилларимиз иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор руҳда ўтказишди.

Учрашувнинг 5 дақиқасидаёқ, Сардор Раҳмонов пеналтидан жамоамизни олдинга олиб чиқди. Голдан руҳланган жамоамиз қолган дақиқаларни ҳам ҳужум остида ўтказишди. 35 дақиқада, Зафар Тўраевнинг чамаси 25 метрлардан берган кучли зарбасини, Элдор Тожибоев пайқамай қолди ва тўп дарвоза тўридан жой олди 0:2.Шу тариқа жамоалар танаффусга йўл олишди, иккинчи бўлимда ҳужумдан бахтини излаган майдон эгалари 65 дақиқада ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Игор Тараннинг пеналтидан берган кучли зарбасини, Жавоҳир Илёсов қайтариб қолди. Бир дақиқа ўтиб учрашув бош ҳаками, Валентин Коваленко «Машъал» ҳужумчиси Қўзибоевни майдондан четлатди. Сон жиҳатдан кам бўлиб қолган “Газчилар” сифат борасида шу куни рақибларидан устунлик қилиб, Ғузордан ғалаба билан қайтишди.

 
 

«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак) 0:2
18 март 2017. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Набижон Рўзимов (Тошкент), Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).

ПФЛУз вакили: Ахрол Иноятов.

 Голлар: Сардор Раҳмонов 5 пенальти, - 0:1. Зафар Тўраев 34, - 0:2.

 Амалга оширилмаган пенальти: Игорь Таран 65

 Огоҳлантиришлар: Игорь Таран 40, Сирож Ҳамроев 67, Отабек Нарзуллаев 80, Азиз Ғуломхўжаев 82, Жавоҳир Илёсов 90+1.

 Четлатиш: Зоҳир Қўзибоев 66

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамроев (29.Қадамбой Нурметов, 77), 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев, 88.Акмал Холматов (18.Маъруфхон Муродов, 46)

Захира: 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов, 6.Жаҳонгир Жиямуродов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, .

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Жамолиддин Убайдуллаев (2.Искандар Шойқулов, 84), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобур Қосимов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов (10.Ҳумоюн Муртазоев, 63), 90.Зафар Тўраев (6.Мирзакамол Камолов, 71)

Захира: 30.Ботир Носиров, 23.Кенжа Тўраев, 31.Игорь Тимонюк

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
26.05.2017 18-30

Машъал

Обод
3:0
Олий лига
14.06.2017 18-30

Қизилқум

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 11 29-7 26
2 Насаф 11 16-6 23
3 Қўқон-1912 12 18-12 23
4 Олмалиқ 12 9-10 19
5 Машъал 12 13-9 18
6 Навбахор 12 14-12 18
7 Пахтакор 12 13-15 18
8 Бухоро 12 18-16 17
9 Динамо 12 15-14 15
10 Қизилқум 12 10-13 14
11 Сўғдиёна 12 14-20 14
12 Бунёдкор 11 8-9 12
13 Шўртан 12 11-17 12
14 Нефтчи 12 8-18 10
15 Обод 12 8-20 9
16 Металлург 11 9-15 8

1 Шўртан 12 20-11 22
2 Бунёдкор 11 22-15 22
3 Пахтакор 12 22-13 21
4 Машъал 12 20-15 21
5 Қўқон-1912 12 13-10 21
6 Бухоро 12 20-13 20
7 Олмалиқ 12 17-16 17
8 Локомотив 11 11-12 16
9 Қизилқум 12 19-20 16
10 Насаф 11 17-17 14
11 Нефтчи 12 16-16 14
12 Металлург 11 15-16 14
13 Сўғдиёна 12 15-20 12
14 Обод 12 14-21 10
15 Динамо 12 10-21 10
16 Навбахор 12 11-26 10
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +