ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«Машъал»: “Омадсиз ўтган баҳсда дуранг қайд этдик”

Киритилган сана: 14.05.2017.

Кеча, Муборакда «Машъал» жамоамиз Олий лиганинг 10 тур доирасида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилиб нурсиз дуранг 0:0 қайд этди.

 Дастлабки бўлимда бир қанча вазиятлар бўлсада жамоамиз вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Бор умидимиз иккинчи бўлимдан эди. Аммо танаффусдан кейин ҳам жамоамиз бир қатор вазиятларни юзага келтирди. Барча мухлислар орзиқиб кутган сониялар 66 дақиқада юз берди. Бурчак тўпидан кейин ўз жарима майдони ичига қўли билан ўйнаган, Комолиддин Мурзоевни Равшан Эрматов сариқ карточка билан сийлади ва қўшимчасига «Олмалиқ» дарвозасига пеналти белгилади. Бутун Мубораклик мухлислар ҳаяжон билан кузатиб турган вазиятда пеналтини Сардор Раҳмонов амалга оширди. Аммо Хуршид Жабборов тўп йўналишини аниқ топди ва зарбани қайтариб жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди 0:0. Дарвозабонинг маҳоратидан руҳланган «Олмалиқ» футболчилари қолган дақиқаларни кўпини ҳимояда ўтказиб вақтдан ютишга ҳаракат қилишди. Бу турда «Машъал» жамоамиз омади келмади ва ўз майдонида дуранг қайд этди.

 

 

«Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 0:0 
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн. 8. Камолов Мирзакамол,

Амалга оширилмаган пенальти: Сардор Раҳмонов 74 (дарвозабон)

Огохлантиришлар: 55. Бердимуродов Рахматилло, 17.Камолиддин Мурзоев, 5. Дилшод Жўраев, 90. Владислав Касминин, 13. Шайманов Шахзод, Шота Григалашвили.


«Машъал»: 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Сардор Раҳмонов, 10. Муртазоев Хумоюн, 13. Шайманов Шахзод, 22. Қосимов Бобур, 18. Шодмонов Аббос (2. Искандар Шойқулов, 28), 19. Қўзибоев Зоҳир, 55.Агалиев Аваз, 77. Абдуллоҳ Олимов (8. Камолов Мирзакамол, 29), 90. Тўраев Зафар. (С), 31. Игорь Тиманюк

Захира: 53. Давронов Рахимжон, 16. Марадона Сафаров, 17. Павленко Владислав, 44. Асилжон Бегимқулов, 63. Умеджон Шарипов

«Олмалиқ»: 46. Хуршид Ходжаев, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5. Дилшод Жўраев (8. Шота Григалашвили, 89), 9.Забиҳилло Ўринбоев (10. Шохназар Норбеков, 76), 15. Фархат Мусабоев, 17. Мурзоев Камолиддин, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Ислом Иномов, (С), 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 55. Бердимуродов Рахматилло, 90. Владислав Касминин

Захира: 45. Акбар Тўраев, 11. Виктор Клишин, 7. Алибобо Рахматуллаев, 33. Дониёр Усмонов, 77. Исаев Муҳаммад

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
13.09.2017. 16-30

Машъал

Сўғдиёна
0:0
Олий лига
20.10.2017. 16-00

Олмалиқ

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 24 52-17 54
2 Насаф 24 44-16 47
3 Пахтакор 24 38-24 44
4 Бунёдкор 24 32-20 42
5 Бухоро 24 39-30 42
6 Қўқон-1912 24 34-33 37
7 Навбахор 24 31-30 36
8 Машъал 24 29-25 35
9 Олмалиқ 24 20-23 32
10 Металлург 24 33-30 31
11 Қизилқум 24 30-30 30
12 Динамо 24 19-25 26
13 Сўғдиёна 24 26-39 25
14 Шўртан 24 22-41 20
15 Нефтчи 24 19-45 17
16 Обод 24 15-55 9

1 Пахтакор 24 44-24 48
2 Бунёдкор 24 42-31 45
3 Қўқон-1912 24 39-28 45
4 Бухоро 24 50-35 40
5 Олмалиқ 24 41-32 39
6 Насаф 24 45-36 38
7 Шўртан 24 34-26 38
8 Машъал 24 35-30 37
9 Локомотив 24 34-38 31
10 Нефтчи 24 41-39 30
11 Металлург 24 31-38 29
12 Қизилқум 24 36-42 27
13 Сўғдиёна 24 39-45 26
14 Навбахор 24 28-51 24
15 Динамо 24 18-40 19
16 Обод 24 28-50 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Абдураимов Сардор
Ҳимоячи
06.10.1994
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +