ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Александр Хомяков: "Машъал" ҳамма ҳам қилолмаётган ишни бажарди"

Киритилган сана: 08.08.2017.

"Машъал" бош мураббийи Олий лиганинг 16-тури доирасидаги "Локомотив"га (1:1) қарши кечган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. - Натижадан кўнглим тўлди ва бундан хурсандман. Пойтахтдан очко билан қайтиш жуда зўр натижа. Эҳтирослар оғушидаман. "Локомотив"га гол Тошкентда гол урган иккинчи жамоамиз. Биринчи бўлиб "Насаф" буни уддалаганди, энди эса "Машъал". Биз нафақат гол урдик, балки бир очко олишга ҳам эришдик. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди. "Локо"га қарши ҳужумда ўйнашдан қўрқмадик ва бу учун муносиб тарзда тақдирландик. Бугун яна голлар уришимиз ҳам мумкин. Жорий мавсум анча қизиқарли ўтмоқда. Бир иккита ўйинда очко йўқотадиган бўлсанг, унда турнир жадвалида пастга қулайсан. Аксинча бўлса тепага чиқиб кетасан. Чемпионат анча қизиқарли ва кескин курашларга бой кечмоқда. Умид қиламанки, чемпионат охирига қадар темп шу қадар юқори бўлади. Яна асосийси, чиройли голлар ҳам кўп бўлади. Бизнинг футболчилар ҳар доим ҳам чалқанча услубда тўп тепишмайди. Баъзан футболчилар ўзларига буни эп билишади ва бугун бу ўхшади. Бу голда нафақат Абдуллоҳни ижросини, балки Камоловнинг қанотдан оширган ажойиб узатмасини инобатга олиш лозим.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
19.08.2017 18-30

Машъал

Шўртан
4:0
Олий лига
25.08.2017. 17-30

Пахтакор

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 18 43-12 42
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 18 27-16 29
4 Пахтакор 18 26-20 29
5 Бунёдкор 18 18-16 28
6 Бухоро 17 27-22 27
7 Навбахор 17 21-21 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 18 24-22 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 18 18-22 20
13 Шўртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9

1 Пахтакор 18 33-17 37
2 Қўқон-1912 18 28-19 37
3 Шўртан 18 27-16 32
4 Машъал 18 29-22 31
5 Олмалиқ 18 31-22 29
6 Бунёдкор 18 32-28 29
7 Нефтчи 18 33-26 27
8 Бухоро 18 36-27 25
9 Локомотив 18 24-29 25
10 Насаф 18 29-31 24
11 Металлург 18 27-29 23
12 Қизилқум 18 27-30 21
13 Сўғдиёна 18 28-33 18
14 Динамо 18 14-33 14
15 Навбахор 18 20-41 14
16 Обод 18 21-36 12
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Шайимова Нигора Бахтиеровна
Ходимлар булими нозири
01.08.1986
+ + +