ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Ғалабага тенг дуранг қайд этдик

Киритилган сана: 09.08.2017.

Олий лиганинг иккинчи давраси дастлабки учрашувини «Локомотив»га қарши ўтказган «Машъал» жамоамиз сафарда қимматли очкони қўлга киритди.

 Биринчи бўлимдан анча фаол ҳаракат қилган вакилларимиз «Локомотив»га ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Нафақат майдон эгалари балки «Машъал»да ҳам бир қатор имкониятлар бўлди аммо иккала жамоа ҳам танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқишди. Иккинчи бўлимни анча тезкор бошлаган «Темирйўлчилар» жуда қулай вазиятларни юзага келтиришди, аммо Бикмаев, ва Абдуллаевларнинг кучли зарбаларини дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов моҳирона қайтариб бугунда Миллий терма жамоамизга асосий дарвозабон эканлигини яна бир бор исботлади. Баҳснинг 76 дақиқасида Нестеров жуда аламли тарзда гол ўтказиб юборди. Бу вазиятда ўнг қанотдан, Мирзакамол Камолов тўпни жуда қулай тарзда Абдуллоҳ Олимовга етказиб берди. Олимов эса тўпни қайчи услубида “Локо” дарвозасига жойлаб қўйди 0:1. Аммо ушбу голнинг завқи беш дақиқа ҳам татимади. Орадан бир дақиқа ўтиб 77 дақиқада қарши ҳужумда Садриддин Абдуллаев «Машъал» ҳимоячиларини осонгина алдаб ўтиб дарвозани олис масофадан аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади 1:1 Шундан сўнг ҳам “Газчилар” яна гол киритишлари мумкин эди. Лекин бирозгина омад «Машъал»га етишмади. Шу тариқа жамоамиз 16-турда сафарда Ғалабага тенг дуранг қайд этди.

 

Олий Лига, 16-тур

7 август, душанба

«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 1:1. 837 мухлис.

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,0, Б. Қодиров (Бухоро) – 7,7, А. Буров (Бухоро) – 8,3, А. Нажафалиев (Тошкент) – 9

Голлар: С. Абдуллаев (77) – А. Олимов (76).

Огоҳлантиришлар: И. Тўхтахўжаев (88).

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

 

«Локомотив»: 1. И. Нестеров, 5. Т. Махарадзе, 9. И. Алибоев (42. М. Коне, 87), 10. М. Бикмаев, 11. С. Абдуллаев, 15. С. Мирзаев, 18. Т. Копадзе (78. А. Омонов, 74), 20. И. Тўхтахўжаев, 28. Ш. Муҳаммадиев, 37. Ш. Файзиев, 99. Ж. Машарипов (19. О. Блессинг, 64).

Захира: 12. М. Икромов, 8. С. Қутибоев, 17. С. Мустафоев, 77. Д. Туропов.

 

«Машъал»: 35. Д. Ильясов, 2. И. Шойкулов, 3. С. Раҳмонов, 10. Х. Муртазаев, 13. Ш. Шайманов, 18. А. Шодмонов, 19. З. Қўзибаев (55. А. Агалиев, 86), 22. Б. Қосимов (6. С. Абдураимов, 90 + 1), 27. Н. Павленко (8. М. Камолов, 74), 31. И. Тиманюк, 77. А. Олимов.

Захира: 53. Р. Давронов, 20. У. Макмусаев, 23. К. Тўраев, 37. С. Мелиев.

 

Энг яхши ўйигчилар: Ш. Муҳаммадиев – А. Олимов. 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
19.08.2017 18-30

Машъал

Шўртан
4:0
Олий лига
25.08.2017. 17-30

Пахтакор

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 18 43-12 42
2 Қўқон-1912 17 24-19 30
3 Насаф 18 27-16 29
4 Пахтакор 18 26-20 29
5 Бунёдкор 18 18-16 28
6 Бухоро 17 27-22 27
7 Навбахор 17 21-21 25
8 Олмалиқ 17 13-13 25
9 Машъал 17 17-14 24
10 Металлург 18 24-22 23
11 Қизилқум 17 18-20 21
12 Динамо 18 18-22 20
13 Шўртан 17 16-22 19
14 Сўғдиёна 17 19-30 18
15 Нефтчи 17 13-32 12
16 Обод 17 10-33 9

1 Пахтакор 18 33-17 37
2 Қўқон-1912 18 28-19 37
3 Шўртан 18 27-16 32
4 Машъал 18 29-22 31
5 Олмалиқ 18 31-22 29
6 Бунёдкор 18 32-28 29
7 Нефтчи 18 33-26 27
8 Бухоро 18 36-27 25
9 Локомотив 18 24-29 25
10 Насаф 18 29-31 24
11 Металлург 18 27-29 23
12 Қизилқум 18 27-30 21
13 Сўғдиёна 18 28-33 18
14 Динамо 18 14-33 14
15 Навбахор 18 20-41 14
16 Обод 18 21-36 12
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Шайимова Нигора Бахтиеровна
Ходимлар булими нозири
01.08.1986
+ + +