ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«Машъал» таништирув маросимини ўтказди

Киритилган сана: 19.08.2017.

Бугун "Машъал" иккинчи давра олдидан жамоага келиб қўшилган футболчилар билан тақдимот ўтказди.

Биринчи даврадан сўнг сафимизга Умеджон Матмусаев, Ботир Қораев, Никита Павленко, ва Япониялик легионер Томоки Мураматсулар келиб қўшилди. Маросимда тажрибали ҳимоячи, Ботир Қораевга №7, Умеджон Матмусаев №20, Никита Павленко №27, ҳамда Томоки Мураматсу №11 рақамлар туширилган футболкалар топширилди. Ушбу футболчилар иккинчи даврани жамоамиз сафида ўтказишади.


Ботир Қораев: Ҳали  бу мавсум мен учун охирги мавсум эмас.

“Машъал” мен учун бегона эмас, жамоага  тезда қўшилиб  кетаман деган умиддаман. Илҳом Абдуғаниевичга раҳмат мени тўғри тушиниб жамоага қабул қилди. Менда жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни кетмоқда. Жисмоний ҳолатимни яхшилаб олсам клубга ёрдамим тегади албатта.

Мураматсу Томоки: “Машъал” жамоаси мени қизиқтиргани учун  иккиланмасдан  клубга қўшилдим.

Ўзбекистон  чемпионати жуда қизиқарли ва клуб футболчилари ҳам профессионал футболчилар ҳисобланади. Масалан “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчиси Фозил Мусаев Японияда тўп сурмоқда. Ўйлайманки “Машъал” муҳлисларини ўз ўйиним билан хурсанд қиламан.

Никита Павленко: “Машъал” жамоасида  бош мураббийларга катта ишонч билдиришади.

Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди,  бироқ мен “Машъал” ни танладим. “Машъал”  бошқа клублар сингари эртанги кунда қайси мураббийнинг иш бошлаши ва у билан қай даражада келишиб кета олиш  каби ўйловларнинг йўқлиги мени “Газчилар” га жамоасига қўшилишимга сабаб бўлди.  

Умиджон Матмусаев: Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Албатта мен жамоага жамоадошларим ёрдами билан  тезда қўшилиб кетаман деган умиддаман. Футбол муҳлислар ўйини. Улар бизни қўллаб қувватлашса биз муҳлисларимиз ишончини оқлаймиз.

       
Шундан сўнг футболчига ўз либослари тақдим этилди.

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
19.11.2017. 14-00

Нефтчи

Машъал
2:1
Олий лига
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 38-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 41-37 37
11 Қизилқум 28 31-38 33
12 Динамо 28 23-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 24-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-67 9

1 Бунёдкор 27 47-31 54
2 Пахтакор 27 47-29 51
3 Бухоро 27 55-35 47
4 Қўқон-1912 27 39-29 47
5 Насаф 27 50-40 43
6 Шўртан 27 36-29 42
7 Олмалиқ 27 44-36 41
8 Машъал 27 41-34 41
9 Нефтчи 27 45-40 36
10 Металлург 27 36-41 36
11 Локомотив 27 35-40 34
12 Қизилқум 27 39-44 33
13 Сўғдиёна 27 40-51 26
14 Динамо 27 24-42 26
15 Навбахор 27 28-54 25
16 Обод 27 28-59 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Хумоюн Муртозоев
Ҳужумчи
08.11.1992
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +