ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«Воҳа» дербисида йирик ғалаба

Киритилган сана: 20.08.2017.

Бугун Олий лиганинг 18 турида Муборакда “Шўртан”ни қабул қилган «Машъал» жамоамиз йирик 4-0 ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Муҳлислар биринчи голни узоқ кутишмади. Дастлабки бўлимданоқ ҳужумга ўтиб ўйнаган жамоамиз 16 дақиқада Муртазоевнинг голидан кейин ҳисобни очишди 1:0. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. Танаффусдан кейин меҳмонлар бироз жонланишди. Кам сонли бўлсада ҳужумлар ташкил этган “Шўртан” 56 дақиқага келиб иккинчи тўпни дарвозаси тўридан олиб чиқишди. Бу вазиятда Агалиев бурчакдан тўпни жарима майдонига етказиб берди. Ҳаводан келаётган тўпни ҳаммадан баланд сакраган ҳимоячимиз, Искандар Шайкулов дарвозага жойлаб қўйди 2:0. Ўтиб бораётган дақиқаларда тинмай ҳужумда ҳаракат қилаётган, Мирзакамол Камолов 65 дақиқада “Шўртан” ҳимоячилари томонидан чалиб йиқитилди ва ҳакам, Ғузорликлар дарвозаси томон пеналти белгилади. Бу вазиятда, Кенжа Тўраев 11 метрлик нуқтадан зарбани аниқ ижро этди ва собиқ жамоасини жазолади 3:0. Ҳисоб йириклашди ва “Шўртан” ҳеч бўлмаса битта тўп киритиш учун бутун жамоа бўлиб ҳужумга отланди. Натижада ҳимоя қўрғонидаги хатони «Машъал» тўртинчи бор ҳам кечирмади. Кенжа Тўраевнинг пасидан кейин, Ҳумоюн Муртазоев «Оқ Бўрилар» дарвозасига ўзинг иккинчи, жамоасининг эса тўртинчи голини уриб учрашувга нуқта қўйди. Шу тариқа жамоамиз «Воҳа» дербисида йирик ҳисобдаги натижани қайд этди.

«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:0. 1823 томошабин.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,5, Р. Нўъмонов (Тошкент) – 8,6, Б. Баҳромов (Тошкент) – 8,6, Д. Каримов (Тошкент) - 9

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

«Машъал»: 35. Д. Ильясов, 2. И. Шойкулов, 6. С. Абдураимов, 10. Х. Муртазаев, 13. Ш. Шайманов, 18. А. Шодмонов, 19. З. Қўзибоев (8. М. Камолов, 46), 23. К. Тўраев (90. З. Тўраев, 73), 27. Н. Павленко, 55. А. Агалиев, 77. А. Олимов (11. Т. Мураматсу, 78).

Захира: 53. Р. Давронов, 20. М. Матмусаев, 37. С. Мелиев, 56. Ш. Йўлдашев.

«Шўртан»: 25. А. Туробов, 4. Д. Отақулов, 7. О. Каримов (20. Ш. Хурсанов, 69), 9. И, Таран (17. Г. Рахманов, 58), 12. Л. Убайдуллаев, 15. О. Журабоев, 18. Э. Бойматов, 38. С. Мамадалиев, 76. А. Омонов (99. М. Сафаров, 24), 77. О. Нарзуллаев, 85. Р. Мельзетдинов.

Захира: 1. Э. Тожибоев, 5. Х. Эргашев, 30. Д. Холтураев, 55. Д. Хушбаков.

Голлар: Х. Муртазаев (16, 70), И. Шойкулов (58), К. Тўраев (66, пенальти).

Огоҳлантиришлар: Р. Мельзетдинов (49), О. Каримов (68), Д. Отақулов (89).

Энг яхши ўйинчилар: Х. Муртазаев – Ж. Отақулов.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
19.11.2017. 14-00

Нефтчи

Машъал
2:1
Олий лига
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 38-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 41-37 37
11 Қизилқум 28 31-38 33
12 Динамо 28 23-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 24-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-67 9

1 Бунёдкор 27 47-31 54
2 Пахтакор 27 47-29 51
3 Бухоро 27 55-35 47
4 Қўқон-1912 27 39-29 47
5 Насаф 27 50-40 43
6 Шўртан 27 36-29 42
7 Олмалиқ 27 44-36 41
8 Машъал 27 41-34 41
9 Нефтчи 27 45-40 36
10 Металлург 27 36-41 36
11 Локомотив 27 35-40 34
12 Қизилқум 27 39-44 33
13 Сўғдиёна 27 40-51 26
14 Динамо 27 24-42 26
15 Навбахор 27 28-54 25
16 Обод 27 28-59 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Хумоюн Муртозоев
Ҳужумчи
08.11.1992
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +