ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Илҳом Мўминжонов: Мағлубиятда мураббий айбдор бўлди

Киритилган сана: 08.09.2017.

Олий Лига 20-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

"Мағлубиятда мураббий айбдор бўлади. Ўйлайманки, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик.

"Машъал"нинг 90- рақамли ўйинчиси (Зафар Тўраев) мен учун учрашувдаги энг яхши ҳужумчи бўлди. У яратилган имкониятдан фойдаланиб, бизга гол уришга муваффақ бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам шогирдларимга бугунги ўйин учун рахмат айтаман.

Беллашув якунланишига 10 дақиқа қолганида Сардор Азимовга нисбатан муборакликлар ўз жарима майдонида яққол қоида бузишганди. Бу вазиятда ҳакам 100 фоиз пенальти белгилаши керак эди. Аммо бу унинг хатоси бўлди. Шунингдек дарвозамизга ҳам нотўғри пенальти белгиланди. Мазкур холатда футболчимиз тўпга қўли билан тегинмаганди. Аксинча тўп ўйинчининг юзига теккан. Хатто футболчининг юзи қонаб кетган. Тўғри, барча хато қилиб туради...

"Машъал"да шиддат борлиги ҳам кўзга ташланди. Лекин биз ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Хаёт давом этади. Навбатдаги учрашувларга пухта тайёрланамиз. Олдимизга клуб раҳбарияти ўтган йилги натижага қараганда юқорироқ ўринларни эгаллашни вазифа этиб белгилаган. Мақсадимиз - кучли олтиталикка кириш. Иккинчи даврада 4 турдан сўнг илк мағлубиятни тан олдик. Қолган турларда ёрқин ғалабалар билан мухлимсларни ўйингоҳга чорлашга ҳаракат қиламиз. Рўзимбой Аҳмедов учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди. Бироқ, унда кичик жарохат борлиги туфайли у бугун захирада қолдирилди. Ўйлайманки, у бугун тақдим этилган 30 дақиқалик имкониятда яхши таассурот қолдирди. У бурни синган бўлишига қарамай бахс сўнггигача ўйнади.Бунинг учун унга ташаккур айтаман. Аббос Махсталиевда ҳам жарохат борлиги боис у аста-секин жисмоний холатини тиклаб бормоқда”,– деди Мўминжонов.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
22.09.2017. 17-30

Машъал

Бухоро
1:1
Олий лига
30.09.2017. 17-30

Бунёдкор

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 21 44-15 45
2 Насаф 21 36-16 38
3 Бухоро 22 34-26 38
4 Бунёдкор 22 27-19 38
5 Пахтакор 20 30-20 35
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 21 29-24 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

1 Пахтакор 22 39-21 44
2 Қўқон-1912 22 33-24 41
3 Бунёдкор 22 37-30 39
4 Шўртан 22 30-19 38
5 Олмалиқ 22 37-30 35
6 Бухоро 22 44-32 34
7 Насаф 22 41-35 34
8 Машъал 22 31-27 34
9 Нефтчи 22 39-35 29
10 Металлург 22 30-33 29
11 Локомотив 22 28-35 27
12 Қизилқум 22 33-39 24
13 Навбахор 22 25-43 24
14 Сўғдиёна 22 37-42 23
15 Динамо 22 17-37 18
16 Обод 22 27-46 14
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +