ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«Бухоро» билан иккинчи баҳсда ҳам дуранг қайд этдик

Киритилган сана: 23.09.2017.

Олий лиганинг 22 турида, Муборакда «Бухоро»ни қабул қилган «Машъал» жамоамиз жанговар 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

 Учрашув жуда кучли шиддат билан бошлансада биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин ҳар иккала жамоа аъзолари баҳсни яна ҳужумкорлик билан бошлашди. Чап қанотдан Абдуллоҳ Олимов тўпни рақиб жарима майдонига етказаётган вақтга ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнади. Коваленко бу вазиятга яқинроқ тургани учун иккиланмасдан «Бухоро» дарвозаси томон пеналти белгилади. Шаҳзод Шайманов 62 дақиқада пеналтини аниқ бажарди ва ҳисобни очди 1:0. Голдан руҳланган жамоамиз аъзолари «Бухоро» жамоасини бутунлай ҳимояда ўйнашга мажбур этиб қўйди. Аммо 78 дақиқа ўтаётган вақтда энди ҳакам «Машъал» дарвозаси томон пеналти белгилади. Бу зарбани Иван Нагаев, Шайманов сингари хатосиз бажарди ва мувозанатни тиклади 1:1. Энди «Машъал» жамоамиз ҳаммасини бошидан бошлаши керак эди. Рақиблар эса нима қилиб бўлсада Муборакдан ҳеч бўлмаганда дуранг билан қайтишни ҳохлашарди. Зафар Тўраевнинг чиройли зарбаларини дарвозабон томоша қилиб ўтирган бир пайтда тўп дарвозанинг тўсинларига тегиб йўналишини ўзгартириб қолаверди. Меҳмонлар қарши ҳужумда хавфли вазиятлар содир этишаётган вақтда эса, Жавоҳир Илёсов чиройли ҳаракатлари билан муҳлисларимизни қувонтириб турди. Аммо омад қолган дақиқаларда биз томонда бўлмади. Рақиблар эса қолган дақиқаларни деярли ҳимояда ўтказишди. Шу тариқа «Машъал» жамоамиз биринчи даврадагидек «Бухоро» билан дуранг қайд этди.

17:30. “Машъал” – “Бухоро” 1:1

Голлар: Шахзод Шайманов 62, Иван Нагаев пенальти 78

"Машъал": Шесов Жавохир, Шайыулов Искандар, Рахмонов Сардор, Абдураимов Сардор, Муртазоев Хумоюн, Шайманов Шахзод (Косимов Бобур, 90+3), Шодмонов Аббос, Тыманюк Игорь, Агалиев Аваз, Олимов Абдуллох, Зафар Тураев (Зохир Кузибоев, 86),

Захира: Давронов Рахимжон, Камолов Мирзакамол, Убайдуллаев Жамолиддин, Зохир Кузибоев, Косимов Бобур, Тураев Кенжа, Малиев Сирож.

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Нозим Умуров (Ивор Вайцер, 66), Санъат Шихов, Артём Филипосян, Зохир Пиримов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 48), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Алишер Саматов, Саламат Қутибоев, Иван Нагаев (Азамат Алланиёзов, 85).

Захира: Муҳиддин Худоёров, Ивор Вайцер, Баҳриддин Ваҳобов, Азамат Алланиёзов, Тоҳир Шамшитиддинов, Алишер Саноев, Жавоҳир Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Владимир Баенко 35,Алишер Саматов 52,  Игорь Тиманюк 37

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
1:0
Олий лига
01.01.2017 15:00

Машъал

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 47-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 40-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 43-39 40
11 Қизилқум 30 34-40 37
12 Динамо 30 24-35 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Шўртан 30 31-52 27
15 Нефтчи 30 26-48 27
16 Обод 30 15-73 9

1 Пахтакор 30 55-32 60
2 Бунёдкор 30 51-34 60
3 Қўқон-1912 30 45-33 54
4 Бухоро 30 59-38 51
5 Шўртан 30 42-29 51
6 Насаф 30 52-43 46
7 Машъал 30 47-36 45
8 Олмалиқ 30 47-40 43
9 Металлург 30 41-43 42
10 Нефтчи 30 48-42 41
11 Локомотив 30 37-44 37
12 Қизилқум 30 40-47 36
13 Навбахор 30 31-55 29
14 Сўғдиёна 30 43-58 27
15 Динамо 30 27-51 27
16 Обод 30 28-68 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Агалиев Аваз
Ҳимоячи
20.12.1988
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +