ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«Қизилқум» йирик ҳисобда мағлуб этилди

Киритилган сана: 09.11.2017.

Кеча Олий лиганинг 28 турини Муборакда «Қизилқум» жамоасига қарши ўтказган жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

     Биринчи даврада ғалаба қозонган «Қизилқум» бу баҳсда ҳам астойдил ғалабага интилди. Бироқ рақиблар ҳимояси «Машъал» ҳужумларига 15 дақиқагина туриб беролди холос айни шу дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Игор Тыманюк боши билан дарвозага жойлаб қўйди 1:0. Ўтказилган тўпдан кейин ҳали ўзига келиб улгурмаган меҳмонлар орадан олти дақиқа ўтиб аниқроғи 21 дақиқада иккинчи тўпни ҳам дарвозаларидан олиб чиқишди. Чап қанотда тиниб тинчимаган, Никита Павленко олис масофадан туриб кучли зарбаси билан ҳисобни 2:0 га ўзгартирди. Дастлабки бўлимда бошқа гол киритилмади. Танаффусдан кейин яна ҳужумга ўтиб олган жамоамиз 72 дақиқада навбатдаги голни уришди. Ҳимоячилару дарвозабонни алдаб ўтган Хумоюн Муртазоев ўз номини таблога ёздириб қўйди 3:0. Шундан сўнг ҳам «Газчилар» ҳужум қилишдан асло тўхташмади. Қарши ҳужумларни ўта фаол бошлаб фаол якунлаган жамоамиз 84 дақиқада «Қизилқум»ни бутунлай тўхтатиб қўйишди. Шаҳзод Шайманов ушбу вазиятда жамоамизнинг тўртинчи голни киритиб учрашувга нуқта қўйди 4:0. Шу тариқа «Машъал» жамоамиз «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

 

“Машъал” (Муборак) – “Қизилқум” (Навоий) 4:0
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), Д. Клепиков (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)
ПФЛ вакили: Р. Черников

Голлар: Игорь Тиманюк 14, - 1:0. Никита Павленко 20, - 2:0. Ҳумоюн Муртазоев 72, - 3:0. Шаҳзод Шайманов 84, - 4:0.
 

Огоҳлантиришлар: Никита Павленко, Акрамжон Баҳритдинов, Файзулла Қамбаров. 


“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шойқулов, 8. Мирзакамол Камолов ( 77. Абдуллоҳ Олимов, 63), 10. Ҳумоюн Муртазоев, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов (с), 22. Бобур Қосимов, 27. Никита Павленко (11. Томоки Мураматсу, 77), 31. Игорь Тиманюк, 44. Асилжон Бегимқулов, 90. Зафар Тўраев.
Захира: 30. Ботир Носиров, 9. Жамолиддин Убайдуллаев, 19. Зоҳир Қўзибоев, 20. Умиджон Матмусаев, 55. Аваз Агалиев.

“Қизилқум”: 55. Эркин Жабборов, 2. Виктор Григорьев, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 9. Отабек Зокиров (89. Отабек Исроилов, 63), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 18. Самандар Шодмонов, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 92. Акрамжон Баҳритдинов.
Захира: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 7. Бехзод Мирзамуротов, 20. Ғайрат Жумаев, 77. Бекзод Ғанижонов, 96. Ҳумоюн Абдуалимов.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-10-17 15:30

Сурхон

Машъал
2:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-22 16:00

Машъал

Хоразм
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Истиқлол 26 46-26 51
2 Андижон 28 48-28 48
3 Машъал 27 44-25 48
4 Сурхон 27 50-35 44
5 Динамо 26 36-22 40
6 Шўртан 27 29-39 30
7 Хоразм 26 44-62 26
8 Норин 27 22-54 21
9 Орол 26 28-56 20

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +