ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Фарғонада мағлубиятга учрадик

Киритилган сана: 21.11.2017.

Машъал” жамоамиз, Олий лиганинг 29 турини сафарда Фарғонанинг «Нефтьчи» клубига қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу йилги мавсумда ўз муҳлисларини жуда қаттиқ ранжитиб қўйган Водийлик футболчилар баҳснинг 7 дақиқасида ҳисобни очдилар, Собиқ «Машъал»чи Муйдин Мамазулумов боши билан Илёсов қўриқлаб турган дарвозани ишғол этди 1:0.  Шундан сўнг бутунлай ўзига келиб қолган «Газчилар» ҳужумкор футбол борасида майдон эгаларига бироз дарс беришди. Орадан олти дақиқа ўтиб 13 дақиқада «Машъал»нинг 13 рақамли футболчиси, Шаҳзод Шайманов худди Мамазулумов сингари боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди ва мувозанатни тиклади. 1:1. Ҳисобни тенглаштиргач ғалабани эслаб қолган «Машъал»чилар бўлим сўнгига қадар майдон эгаларини таҳликада ушлаб туришди. Танаффусдан кейин эса тамомила ўзгариб қолган жамоамиз ўйинни жуда бўш ўтказишди. Натижада «Нефтчи» сафида ўзининг дебют баҳсни ўтказаётган, Авазбек Ўлмасалиев 51 дақиқада «Машъал» дарвозасини аниқ нишонга олди ва «Нефтьи»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди 2:1. Шу ҳисобда якунланган баҳсда «Машъал» жамоамиз Фарғонада мағлубиятга учради.

 

“Нефтчи” (Фарғона) – “Машъал” (Муборак) 2:1. 721 томошабин

Олий Лига, 29-тур

19 ноябрь (якшанба)

“Нефтчи” (Фарғона) – “Машъал” (Муборак)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), Д. Жалимов (Тошкент вил.)

Назоратчи: Р. Серазитдинов (Тошкент)

ПФЛ вакили: Роман Черников

Голлар: Мўйдин Мамазулумов(7), Авазбек Ўлмасалиев(51) - Шахзод Шайманов(13)

“Нефтчи”: 16.Абдумавлон Абдужалилов, 9.Шерзод Ҳакимов (70.Саидов, 88), 10.Мўйдин Мамазулумов (71.Алишер Шоғуломов, 67), 17.Музаффар Музаффаров, 19.Жасур Ҳасанов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (77.Исломбек Каримов, 65), 44.Аброрбек Исмоилов, 94.Бобур Йўлдошев, 95.Авазбек Ўлмасалиев.

“Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 8.Мирзакамол Камолов (77.Олимов, 31), 10.Ҳумоюн Муртазоев, 13.Шаҳзод Шайманов (19.Зоҳир Қўзибоев, 49), 18.Аббос Шодмонов, 22.Бобур Қосимов, 27.Никита Павленко (9. Убайдуллаев, 78), 31.Игорь Тиманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 90.Зафар Тўраев.

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
1:0
Олий лига
01.01.2017 15:00

Машъал

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 47-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 40-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 43-39 40
11 Қизилқум 30 34-40 37
12 Динамо 30 24-35 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Шўртан 30 31-52 27
15 Нефтчи 30 26-48 27
16 Обод 30 15-73 9

1 Пахтакор 30 55-32 60
2 Бунёдкор 30 51-34 60
3 Қўқон-1912 30 45-33 54
4 Бухоро 30 59-38 51
5 Шўртан 30 42-29 51
6 Насаф 30 52-43 46
7 Машъал 30 47-36 45
8 Олмалиқ 30 47-40 43
9 Металлург 30 41-43 42
10 Нефтчи 30 48-42 41
11 Локомотив 30 37-44 37
12 Қизилқум 30 40-47 36
13 Навбахор 30 31-55 29
14 Сўғдиёна 30 43-58 27
15 Динамо 30 27-51 27
16 Обод 30 28-68 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Агалиев Аваз
Ҳимоячи
20.12.1988
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +