ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Александр Хомяков: «Бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз»

Киритилган сана: 07.04.2018.

ПРО-Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (2:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 - “Андижон” жамоасини қўлга киритган ғалабаси билан табриклайман. Улар бугун ўзларига ишонган ҳолда ўйнашди. Биринчи бўлимда футболчиларимнинг кўрсатган ўйинини биз ўйлагандек эмасди. Барибир бу биринчи лига бўлгани учун ҳам йигитларга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. “Машъал” биринчи лигага тушириб юборилганидан кейин кўпчилик бизни Суперлигага қайтиш учун биринчи рақамли даъвогар деб ҳисоблашяпти. Лекин кўриб турибмизки, бу ерда осон рақиблар йўқ. Бундан ташқари, майдоннинг ҳолати ҳам бизга бироз халақит қилди. Тўғри, майдон чимининг сифати ёмон эмас. Бироқ бундай ҳолатда бошқача футбол кўрсатиш мумкин бўлади. “Андижон” жамоаси ўзимиз йўл қўйган хатолардан фойдаланиб қолди. Масалан, биринчи голни стандарт вазиятдан кейин киритишди. Афсуски, рақиб ўйинчисини бўш қолдиришди. Иккинчи голда эса ҳимоячиларимиз рақибга қаршилик кўрсата олмадилар. Лекин андижонликларда голга тортадиган вазиятлар кўп бўлгани йўқ. Тўғри, менинг жамоамда ҳам имкониятлар етарлича бўлди дея олмайман. Бундай шароитда тўпни фақат олдинга тепиш орқали ўйнаш мумкин. Албатта, бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз. 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-09-12 18:00

Машъал

Сурхон
3:0
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-09-23 18:00

Шўртан

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 23 45-25 42
2 Машъал 22 32-20 39
3 Истиқлол 21 37-24 38
4 Сурхон 22 36-30 34
5 Динамо 22 30-22 30
6 Шўртан 22 29-28 30
7 Хоразм 23 43-49 26
8 Норин 24 19-51 18
9 Орол 21 24-46 16

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +