Муборакнинг “Машъал” жамоаси ПРО- лиганинг 16-турида Муборакда Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.
Машғулотлар, Муборакдаги марказий «Баҳром Вафоев» ўйингоҳида ўтказилмоқда. Таркибда жиддий йўқотишлар ва жароҳатлар йўқ, барча футболчилар кўтаринки кайфиятда навбатдаги турга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.
Эслатиб ўтамиз 16-турни «Машъал» жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “ Динамо ” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 21-июнь (пайшанба) бўлиб ўтади.
Манба: fcmashal.uz