ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

“Машъал” мавсумнинг иккинчи мағлубиятни ҳам водийда қабул қилди

Киритилган сана: 26.06.2018.

Кеча “Машъал” жамоамиз Про-лиганинг 17-турини сафарда Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасига қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бўлим бошидан тинмай ҳужумга ўтиб олган майдон эгалари қисқа дақиқалар ичида тезкор голлар уришди. Муборак футболи ҳавосида тобланган, Баҳодир Муртазоев собиқ жамоаси дарвозасига 22 дақиқада гол уриб “Норин”ни олдинга олиб чиқди 1:0. Аччиқ голнинг таъми ҳали кетмай туриб “Тулпор”лар “Газчилар”га иккинчи голни ҳам уришди. Файзулло Жуманқўзиев ҳимоямиздаги иккинчи қўпол хатодан кейин ҳисобни “Норин” фойдасига 2:0 ўзгартирди. Бўлим якунланаётган дақиқаларда Шаҳзод Убайдуллаев ўртадаги фарқни биттага қисқартирди 2:1. Танаффусдан кейин майдон эгалари жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олишган бўлса, “Машъал”чилар ҳужум қилишдан тўхташмади. Якунда эса “Машъал” мавсумнинг иккинчи мағлубиятини ҳам Водийда қабул қилиб олди.

“Норин” – “Машъал” 2:1

Ҳаққулобод. “Шодлик” стадиони. 281 томошабин.

Ҳакамлар: Игорь Худайдотов, Баҳодир Баҳромов, Сервер Еремеев, Абдураҳим Жабборов.

Назоратчи – Рашид Айтеков.

Комиссар – Ойбек Юнусов.

Голлар: Баҳодир Муртазоев, 13 (1:0). Файзуллобек Жуманқўзиев, 15 (2:0). Шаҳзодбек Убайдуллаев, 42 (2:1).

"Норин": Шерзодбек Абдураимов, Вусол Магеррамов, Улуғбек Худойбердиев, Исломжон Исмоилов, Сарваржон Холматов, Улуғбек Худоёров , Баҳодир Муртазоев, Файзуллобек Жуманқўзиев (Жаъфар Исмоилов, 65), Комилжон Тожиддинов, Абдумалик Тошпўлатов, Шаҳзоджон Маъмуржонов (Абдуазиз Абдуҳамидов, 89).

"Машъал": Ботир Носиров, Зафарбек Акрамов (Санжарбек Зокиров, 62), Асилжон Бегимқулов, Мирзакамол Камолов (Шохжаҳон Қиличев, 81), Абдуллоҳ Олимов (Аҳроржон Иноятов, 58), Хумоюн Муртазоев, Шаҳзодбек Убайдуллаев (Воҳид Шодиев, 69), Жамолиддин Убайдуллаев, Хусниддин Алиқулов, Бобур Қосимов (Аббос Шодмонов, 62), Никита Павленко.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Худоёров (37), Шерзодбек Абдураимов (83) - Абдуллоҳ Олимов (36), Шаҳзодбек Убайдуллаев (42), Хумоюн Муртазоев (90+3)

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-06-29 19:30

Машъал

Андижон
2:2
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-07-04 19:30

Андижон

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Сурхон 16 33-15 32
2 Андижон 17 33-20 32
3 Машъал 16 25-13 32
4 Истиқлол 15 25-20 25
5 Хоразм 16 32-29 22
6 Динамо 16 20-18 17
7 Шўртан 16 16-24 14
8 Норин 17 16-36 13
9 Орол 15 16-41 9

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +