ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

“Машъал“ фан-клуб билан учрашди

Киритилган сана: 30.08.2018.

Кеча “Машъал” жамоамиз марказий майдонда, Мухлислар клуби вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида дастлаб клубнинг бош директори Қурбонов Илҳом Абдуғаниевич сўзга чиқиб стадионга йиғилганларни Мустақиллик байрами табриклади:

— Аввало ҳаммангизни Мустақиллик байрами билан табриклайман. Биласиз, жамоамиз ушбу мавсумда бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Аммо бу қийинчиликларни бирин кетин енгиб ўтмоқдамиз. Ҳозирча ПРО- лига баҳсларининг 23 тури ортда қолди ва унда “Машъал” 33 очко жамғариб тўртинчи ўринда бормоқда. Футболчилар ва мураббийларга раҳмат, улар жамоамизни Супер лига олиб чиқади. Умид қиламизки, “Машъал” бундан кейин ҳам ижобий натижалар қайд этишда давом этади ва мухлисларимиз бизни ҳар бир ўйинда қўллаб туришади.

Кейин эса сўз навбати клуб бош мураббийи Александр Хомяковга берилди. Александр Андреевич жамоа олдига қўйилган мақсад ва вазифалар тўғрисида сўзлар экан, ҳар бир ўйинда шогирдлари фақат очко олиш учун тўп суришини айтиб ўтди.

— Албатта, ҳар бир мураббий қўли остида кучли футболчилар тўп суришини хоҳлайди. Биз ҳам имкони борича яхши савиядаги ўйинчиларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Ҳозирча клубнинг ички сиёсатидан келиб чиққан ҳолда асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратганмиз. Ман ишонаманки шогирдларим билан Супер лигада иштирок этамиз.

Шунда кейин “Машъал” фан-клуби аъзолари ҳам ўз фикрларини баён қилишди. “Машъал” БИЗ СЕН БИЛАН БИРГАМИЗ дея “Машъал” жамоасига атаб ёзган шеърини йиғилганларга ўқиб эшиттиришди.

“Машъал”, жамоамиз танҳосан бизга жонажон.

Орзу ниятимиз - ғолиб бўл! Бўлгин чемпион!

Жаҳон узра порла, ҳардам забт этгин довон,

Ёрқин машъал бўлгин, тоабад сўнма ҳеч қачон.

Ғолиблик байроғин қўлга ол, берма ҳеч маҳал.

Юрт ифтихори, ҳам ғурури, фахримиз “Машъал”!

Шитоб ила ўйна, бардам бўл, сенда бор сабот,

Тўхтовсиз гол ур! Мардона намойиш этгил маҳорат!

Парвоз эт футболда, эл-юртга кўрсат садоқат,

Нефтчилар, газчилар, мухлислар сенга зўр қанот!

Ғолиблик байроғин қўлга ол, берма ҳеч маҳал.

Юрт ифтихори, ҳам ғурури, фахримиз “Машъал”!

 

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +