ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

“Воҳа” дербисида йирик ғалаба

Киритилган сана: 24.09.2018.

ПРО-лиганинг 26-туридан ўрин олган “ Шўртан “ - “ Машъал “ учрашувида, Александр Хомяков шогирдлари йирик 3-0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг биринчи бўлими вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошлади. Ўйиннинг 4 дақиқасидаёқ Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очиши мумкин эди аммо Убайдуллаев бўш дарвозани ишғол эта олмади. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин “Газчилар” ҳужумкор ўйин намоиш этишди. Учрашувнинг 48 дақиқага келиб ҳисоб очилди . Бу вазиятда Акром Баҳриддинов чамаси 30 метрларда жарима зарбасини ажойиб тарзда бажариб, Мирзоҳид Маматхонов дарвозасига жойлаб қўйди 0:1. Орадан 5 дақиқа ўтиб, аниқроғи 53 дақиқада Санжар Зокиров дарвозабон билан бирга бир вазиятдан унумли фойдаланиб ўз фамилиясини таблога ёздириб қўйди 0:2. Ўтиб бораётган дақиқаларда тинмай ҳужумда ҳаракат қилаётган Ҳумоюн Муртозаев 67 дақиқада ҳисобни янада йириклаштирди. Бу вазиятда, Ҳумоюн Муртозаев, Искандар Шайкулов чап қанотдан оширган тўпини боши билан аниқ ижро этиб собиқ жамоасини жазолади 0:3. Шу тариқа жамоамиз “Воҳа” дербисида йирик ғалаба қозонди.

«ШЎРТАН» - «МАШЪАЛ» 0:3

Ғузор. “Ғузор” стадиони. 486 томошабин.

Ҳакамлар: Исхах Ибрагимов, Бектурсин Канназаров, Жалғасбой Сарсенов, Комил Расулов.

Назоратчи: Олег Рубаков.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Акрам Баҳриддинов, 48 (0:1). Санжар Зокиров, 53 (0:2). Ҳумоюн Муртазов, 67 (0:3).

“Шўртан”: Мирзоҳид Маматхонов, Нурали Падаров, Холмурод Холмуродов, Олим Каримов, Сирожиддин Раҳматуллаев (Юсуф Бўриев, 71), Маъруф Муродов, Мўмин Мелиев (Жасур Холтўраев, 36), Ислом Бойсариев (Отабек Эркинов, 63), Сардор Хурсандов, Фарҳод Номозов, Аббос Ғуломов (Кенжа Тўраев, 57).

“Машъал”: Раҳим Давронов, Сардор Раҳмонов, Шоҳжаҳон Қиличев (Искандар Шойқулов, 46), Мирзакамол Камолов, Абдуллоҳ Олимов (Санжар Риҳсибоев, 80), Шаҳзод Убайдуллаев (Ҳумоюн Муртазов, 42), Жаломиддин Убайдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов, Акрам Баҳриддинов (Воҳид Шодиев, 69), Сирожиддин Қўзиев (Бобур Қосимов, 88), Санжар Зокиров.

Огоҳлантиришлар: Жасур Холтўраев (47), Юсуф Бўриев (82) - Акрам Баҳриддинов (51), Ҳусниддин Алиқулов (76), Искандар Шойқулов (81).

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-10-17 15:30

Сурхон

Машъал
2:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-22 16:00

Машъал

Хоразм
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Истиқлол 26 46-26 51
2 Андижон 28 48-28 48
3 Машъал 27 44-25 48
4 Сурхон 27 50-35 44
5 Динамо 26 36-22 40
6 Шўртан 27 29-39 30
7 Хоразм 26 44-62 26
8 Норин 27 22-54 21
9 Орол 26 28-56 20

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +