ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Нукусда мағлуб бўлдик

Киритилган сана: 08.10.2018.

“Машъал” жамоамиз Про-лиганинг 28-турини сафарда Нукуснинг “Орол” жамоасига қарши ўтказиб йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бўлим бошидан тинмай ҳужумга ўтиб олган майдон эгалари қисқа дақиқалар ичида тезкор голлар уришди. Учрашувнинг 25 дақиқада Полат Каипназаров боши билан гол уриб “Орол”ни олдинга олиб чиқди 1:0. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. Танаффусдан кейин майдон эгалари янада ҳужумкор тарзда бошлашди. Баҳснинг 51 дақиқасида Бобур Фарҳодов, Рахимжон Давроновнинг қўпол хатосидан кейин чамаси 40 метрлардан дарвозани ишғол этди 2:0. Аччиқ голнинг таъми ҳали кетмай туриб “Орол” жамоаси “Газчилар”га учинчи голни ҳам уришди. 70 дақиқада Алберт Сдиков ҳимоямиздаги қўпол хатодан кейин ҳисобни “Орол” фойдасига 3:0 ўзгартирди. Якунда эса “Машъал” Нукусда мағлуб бўлди.

«Орол» - «Машъал» 3:0

Нукус. “Турон” стадиони. 1532 томошабин.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Достон Раҳмонов, Амал Султонов, Бектурсин Канназаров.

Назоратчи: Валентин Шашков.

Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Полат Каипназаров, 25 (1:0). Бобур Фарҳодов, 51 (2:0). Алберт Сдиков, 70 (3:0).

“Орол”: Улуғбек Янгибоев, Жамшид Боранбоев, Расул Мусаев, Ислом Сейтназаров, Мирас Карлибаев (Худоёр Эралиев, 90), Дамир Низанов (Азамат Бобожонов, 52), Бобур Фарҳодов, Алберт Сдиков (Улуғбек Қутибоев, 84), Бахтиёр Аразов, Полат Каипназаров (Айбек Сдиков, 90+3), Жавлон Примбетов (Шарияр Каримбоев, 46).

“Машъал”: Раҳимжон Давронов, Зафар Акрамов, Асил Бегимкулов, Шохжаҳон Қиличев (Санжар Рихсибоев, 57), Сардор Абдураимов (Санжар Зокиров, 75), Мирзакамол Камолов (Жамолиддин Убайдуллаев, 46), Абдуллоҳ Олимов, Ҳумоюн Муртазоев, Шаҳзод Убайдуллаев (Воҳид Шодиев, 46), Хусниддин Алиқулов, Бобур Қосимов (Сирожиддин Қўзиев, 65).

Огоҳлантиришлар: Жавлон Примбетов (33) – Хусниддин Алиқулов (35), Мирзакамол Камолов (37), Зафар Акрамов (73), Воҳид Шодиев (83), Санжар Рихсибоев (90+3).

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-10-17 15:30

Сурхон

Машъал
2:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-22 16:00

Машъал

Хоразм
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Истиқлол 26 46-26 51
2 Андижон 28 48-28 48
3 Машъал 27 44-25 48
4 Сурхон 27 50-35 44
5 Динамо 26 36-22 40
6 Шўртан 27 29-39 30
7 Хоразм 26 44-62 26
8 Норин 27 22-54 21
9 Орол 26 28-56 20

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +