ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

Аламли мағлубият

Киритилган сана: 18.10.2018.

 

ПРО-лиганинг 30-туридан ўрин олган “ Сурхон “ - “ Машъал” - учрашувида Александр Хомяков шогирдлари аламли мағлубиятга учради.

 

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа бирин кетин ҳужумлар уюштиришди, аммо имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин “Газчи” лар ҳужумкорлик билан бошлашди. Учрашувнинг 50 дақиқасида Жамолиддин Убайдуллаев ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди 0-1. Орадан бир оз вақт ўтиб ҳимоячимиз Ҳусниддин Алиқуловнинг қўпол хатосидан кейин Тимур Усмонов ҳисобни тенглаштирди 1-1. Шундан кейин ҳам

“Газчилар” ҳужум қилишдан тўхташгани йўқ аммо кўпгина вазиятларда омад жамоамиздан очиқчасига юз ўгирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Машъал” чиларнинг ҳимоядаги пала партиш ҳаракатидан унумли фойдаланган Низом Норов “Сурхон” жамоасини ғалаба голини киритди 2-1. Бу турда жамоамиз мағлубияти аламли бўлди.

   

«Сурхон» - «Машъал» 2:1

Термиз.  “Алпомиш” стадиони.  2752 томошабин.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов, Т. Галеев, А. Сидоров, А. Турсунов.

Назоратчи: Ғ. Каримов.

Комиссар: С. Қудратуллаев.

 

Голлар:  Жамолиддин Убайдуллаев, 50 (0:1).  Тимур Усмонов, 76 (1:1).  Низом Норов, 90+3 (2:1).

“Сурхон”: Азамат Аҳмедов,  Нажмиддин Нормуродов,  Убайдулло Холиқулов,  Баҳриддин Ваҳобов (Тимур Усмонов, 66),  Фарҳод Тожиев (Абдул Азиз Юсупов, 46),  Ислом Иномов,  Иброҳим Раҳимов,  Сардор Эминов (Низом Норов, 64),  Жавоҳир Алиқўзиев,  Азизбек Усмонов,  Бек Абдуллаев.

“Машъал”: Раҳимжон Давронов,  Зафарбек Акрамов (Хусниддин Алиқулов, 33),  Сардор Раҳмонов,  Асилжон Бегимқулов,  Абдуллоҳ Олимов (Сардор Абдураимов, 61),  Ҳумоюн Муртазоев,  Воҳид Шодиев,  Жамолиддин Убайдуллаев,  Искандар Шойқулов,  Сирожиддин Қўзиев,  Санжар Зокиров.

Амалга оширилмаган пенальти: Сардор Эминов (60).

Огоҳлантиришлар:  Баҳриддин Ваҳобов (29),  Жавоҳир Алиқўзиев (56),  Низом Норов (90+4) – Ҳумоюн Муртазоев (32),  Сирожиддин Қўзиев (39),  Искандар Шойқулов (63).

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +