ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

“Динамо” Муборакда тўхтатилди

Киритилган сана: 09.11.2018.

“Машъал” жамоаси ПРО-лиганинг 34-турида “Динамо” устидан қийин ғалабага эришди.

Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев“ стадионида ўтказилган учрашув ниҳоятда қизиқарли ва муросасиз кечди. Дастлабки хавфли вазият 11-дақиқада содир этилди. Қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг, Воҳид Шодиев боши билан берган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Учрашувнинг 30-дақиқасига келиб, ўйинда ҳисоб очилди. Ушбу вазиятда Сардор Абдураимов чап қанотдан бурчак зарбасини қойилмақом тарзда узатди, “Газчи”ларнинг сехирли таёқчасига айланиб бораётган Жамолиддин Убайдуллаев боши Шохруҳ Эшбўтаев доғда қолдириб жамоасини олдинга олиб чиқди - 1-0. Голдан руҳланган майдон эгалари бирин кетин ҳужумлар уюштирди, аммо гол киритишни уддасидан чиқа олишмади. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. Танаффусдан кейин жамоалар биринчи бўлимга нисбатан анча шиддаткор, мазмунли ўйин намойиш этишди. Жамоа тўпурари Ҳумоюн Муртазоев бир неча бор қулай вазиятга чиқиб борди, бироқ дарвозабон жуда тартибли ўйин намоиш этиб, Муртазоевга имконият бермади. Сўнги дақиқаларда “Динамо“ вакиллари ҳужумга отланишди, бироқ улар ҳарчан ҳаракат қилишмасин, ана шу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди ва “Машъал“ ўзининг навбатдаги ғалабасини нишонлади.

 

«Машъал» - «Динамо» 1:0

Муборак. “Баҳром Вафоев” стадиони.

Ҳакамлар: З. Қодиров, М. Турдиев, Д. Раҳмонов, З. Элибоев.

Назоратчи: А. Клепиков.

Комиссар: Р. Кондратьев.

Гол: Жамолиддин Убайдуллаев, 30 (1:0).

“Машъал”: Раҳим Давронов, Зафар Акрамов (Санжар Зокиров, 73), Сардор Раҳмонов, Асил Бегимқулов, Сардор Абдураимов, Абдуллоҳ Олимов (Аббос Шодмонов, 73), Хумоюн Муртазоев (Муҳриддин Шамсиддинов, 90), Воҳид Шодиев (Акрам Баҳритдинов, 82), Жамолиддин Убайдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов, Искандар Шойқулов.

“Динамо”: Шохруҳ Эшбўтаев, Миркомил Лоқаев (Жасур Ашуров, 85), Акмал Холмуродов (Илҳом Юнусов, 65), Павел Пуришкин (Шерзод Жалилов, 80), Жасур Азимов, Дилмурод Каримов (Комил Шарофутдинов, 73), Дамир Темиров (Ҳакимхон Аламхонов, 46), Аваз Агалиев, Суҳроб Иззатов, Отабек Нарзуллаев, Аббос Жумақулов.

Огоҳлантиришлар: Зафар Акрамов (27), Ҳусниддин Алиқулов (60), Воҳид Шодиев (64), Аббос Шодмонов (81) – Акмал Холмуродов (43)

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +