ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

МЕҲМОНЛАРГА АТАЛГАН ТУР

Киритилган сана: 04.10.2008.

Бугун футбол бўйича олий лигада 23-тур учрашувлари якунига етди. Қизиғи, ўтказилган беллашувларнинг бештасида меҳмонлар ўз ғалабаларини нишонлашди. Кеча бўлиб ўтган «Локомотив» - «Бунёдкор» баҳсини ҳам қўшиб ҳисобласак, саккиз ўйиннинг олтитасида меҳмонлар мезбонлардан кучли эканликларини амалда исботлашди. Турга қисқача тўхталадиган бўлсак, кутилмаган натижа айнан жамоамиз иштирокидаги баҳсда кузатилди. «Ўздонгжу» грузиялик легионери Авалианининг киритган ягона голи эвазига «Машъал»дан устун келди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ҳимоячимиз Анвар Ғофуров биринчи таймдаёқ қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва жамоадошларини қийин аҳволда қолдирди. Афсуски, унинг четлатилиши «Машъал»га қимматга тушди. Учинчи ўрин учун асосий даъвогар бўлиб турган «Нефтчи» Фарғонада «Металлург»ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Ортимиздан таъқиб этиб келаётган «Андижон» Жиззахда «Сўғдиёна»нинг кескин қаршилигини енгди – 3:2. Кутилмаганда «Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор»дан қақшатқич мағлубиятга учради. Буни ҳисоб тўла-тўкис тасдиқлаб турибди – 0:5.

Турнинг қолган учрашувлари натижаси ва голлар муаллифи билан қуйида танишиб олинг:

Локомотив – Бунёдкор – 2:3

Голлар: Жаҳонов, Идиатуллин – Жепаров 2та, Ривалдо.

Ўздонгжу – Машъал – 1:0

Гол: Авалиани.

Нефтчи – Металлург – 2:0

Голлар: Саидов, Бердиев.

Бухоро – ОТМК – 1:2

Голлар: Солиев – Раимжонов, Омонмуродов.

Динамо – Шўртан – 1:2

Голлар: Абдуллаев – Уче Ихеруоме 2та.

Сўғдиёна – Андижон – 2:3

Голлар: Эркинов 2та (иккаласи пенальти) – Мдивнишвили, Бахтиёр Ҳамидуллаев 2та.

Навбаҳор – Пахтакор – 0:5

Голлар: Суюнов, Магдеев, Гейнрих, Тожиев, Маркович.

Насаф – Қизилқум – 0:1

Гол: Рустамов.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +