ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ФИЛИПОСЯН БИЛАН ҒОФУРОВ ТЕРМАГА ЧАҚИРИЛДИ

Киритилган сана: 12.10.2008.

Миллий терма жамоамиз 11октябрь куни Жанубий Кореяга (ўртоқлик учрашуви), 15 октябрь куни эса Японияга (ЖЧ-2010 саралаш баҳси) қарши майдонга тушади. Шунинг учун термамиз аъзолари 9 октябрь куни Сеулга учиб кетишди. Терма жамоамизнинг янги бош мураббийи бу сафарги йиғинга жами 28 нафар футболчини жалб қилди. Улар орасида клубимиздан икки нафар ўйинчи бор - Анвар Ғофуров ва Артём Филипосян. Айтиш жоизки, Филипосян бош жамоамизга иккинчи марта таклиф этилди. У биринчи марта Рауф Инилеев бош мураббий эканлигида ҳам таклиф олганди. Шанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтадиган баҳсларда Филипосян майдонга тушадими-йўқми, билмадиг-у, аммо Анвар Ғофуров асосий таркибда тўп сурса керак. Чунки Австралия билан кечган ўйинда сариқ карточка олгани боис Ислом Иномов Японияга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Унинг ўрнига эса энг муносиб номзод сифатида Анвар Ғофуров тилга олиняпти.

Дарвоқе, Миржалол Қосимовнинг терма жамоамиз бош мураббийи сифатидаги дастлабки рўйхатидан қуйидаги футболчилар жой олишди.

Дарвозабонлар - Игнатий Нестеров ("Пахтакор"), Ғайрат Ҳасанов ("Нефтчи"), Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор").

Ҳимоячилар - Анвар Ғофуров ("Машъал"), Анзур Исмоилов "Пахтакор", Илҳом Суюнов "Пахтакор", Асрор Алиқулов "Пахтакор", Саҳоб Жўраев "Бунёдкор", Шавкат Раимқулов "Бунёдкор", Руслан Мелзитдинов "Нефтчи", Артём Филипосян "Машъал".

Ярим ҳимоячилар - Азиз Ҳайдаров "Бунёдкор", Сервер Жепаров "Бунёдкор", Тимур Кападзе "Бунёдкор", Жасур Ҳасанов "Бунёдкор", Одил Аҳмедов "Пахтакор", Элдор Магдеев "Пахтакор", Виталий Денисов "Днепр", Вагиз Галиулин "Рубин", Ҳикмат Ҳошимов "Металлург", Жасур Ҳасанов "Бухоро", Кенжа Тўраев "Насаф", Шерзод Каримов "Қизилқум".

Ҳужумчилар - Зайниддин Тожиев "Пахтакор", Александр Гейнрих "Пахтакор", Максим Шацких "Динамо", Фарҳод Тожиев "Динамо", Улуғбек Бақоев "Бунёдкор".

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +