ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЖАМОАМИЗНИНГ ИШОНЧЛИ ҒАЛАБАСИ

Киритилган сана: 18.10.2008.

Ўзининг ёқимли анъанасини давом эттириб, футболчиларимиз Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва кетма-кет учинчи мавсум Муборакдаги баҳсни ғалаба билан якунлади. Фарғоналикларга қарши учрашувда Виктор Кумиков Анвар Ғофуровни майдонга тушира олмади. Шунга қарамай, ҳимояда яхши ўйин намойиш қилган футболчиларимиз меҳмонларга кўп хавфли вазиятларни уюштиришга имкон беришмади. Биринчи тайм асосан тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа майдон марказини эгаллаш учун ҳаракат қилди ва дарвозалар олдида яққол хавфли вазиятлар вужудга келмади.

Танаффусдан кейин тез орада «Нефтчи» ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Жарима зарбасидан кейин ҳимоячи Асқар Муҳиддинов Наумов дарвозаси томон зарба йўллади ва уни Михаил қайтаришнинг уддасидан чиқа олмади. Орадан икки дақиқа ўтмасдан мувозанат тикланди. Ботир Қодирқулов чап қанотдан меҳмонлар жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни Ғайрат Ҳасановнинг олис бурчаги сари аниқ йўналтириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Тайм ўрталарида жамоамиз яна икки бор зафар қучди. Дастлаб Артём Филипосян бурчакдан Жаҳонгир Жиямуродов ошириб берган тўпни боши билан дарвозага киритган бўлса, 73-дақиқада Рустам Қодиров жарима майдончасидаги пала-партишликдан сўнг учинчи голни киритди. Шу тариқа «Нефтчи» билан орадаги фарқ энди саккизтани ташкил этмоқда. Навбатдаги турни жамоамиз 25 октябрь куни Тошкентда «Пахтакор»га қарши ўтказади.

«МАШЪАЛ»: Михаил Наумов, Габит Сапаргалиев, Дилявер Ваниев, Артём Филипосян, Лутфулла Тўраев, Жаҳонгир Жиямуродов, Рустам Қодиров (Аббос Шодмонов, 90), Ботир Қодирқулов (Алексей Дмитриев, 84), Илҳом Шомуродов, Самандар Шодмонов, Виктор Клишин (Камолиддин Мурзоев, 64).

«Нефтчи»: Ғайрат Ҳасанов, Асқар Муҳиддинов, Максим Усмонов, Насим Шоимов, Санжар Асқаралиев, Мансур Саидов, Азиз Алижонов, Умид Боқиев (Темур Исломов, 75), Иқбол Акрамов (Ғайрат Жумаев, 77) Анвар Бердиев, Носир Отақўзиев (Илья Коваленко, 84).

Голлар: Муҳиддинов, 47 – 0:1. Қодирқулов, 49 – 1:1. Филипосян, 71 – 2:1. Қодиров, 73 – 3:1.

18 октябрь. Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +