ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ТАЖРИБА ЎЗ СЎЗИНИ АЙТДИ

Киритилган сана: 05.04.2009.

Ва ниҳоят тўртинчи турга келиб «Нефтчи» олий лигадаги биринчи ғалабасини нишонлади. Фарғоналиклар дастлабки ғалабага Муборакда «Машъал» билан кечган баҳсда эришишди. Юрий Саркисян шогирдлари бунгача олий лиганинг уч учрашувида мағлубиятга учраб, турнир жадвалининг охирги ўрнида келишаётганди. «Машъал» ҳисобида эса бу ўйингача битта мағлубият, битта ғалаба ва битта дуранг бор эди. Энди муборакликлар иккинчи бор мағлубият аламини тотиб кўришди.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, «Нефтчи» ғалаба қозонган бўлса-да, бутун учрашувни ҳужумкор руҳда ўтказди деб бўлмайди. Фарғоналиклар айниқса биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдилар ва бунинг эвазига иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди. «Машъал»нинг эса биринчи таймда ўйини унчалик қовушмади. Бунинг устига беш дақиқа ичида кетма-кет гол ўтказиб юбориш майдон эгаларини анча саросимага солиб қўйди. Учрашувнинг 25-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда жарима майдончаси ичида Ботир Қодирқулов томонидан ўйин қоидаси бузилгани сабабли учрашув ҳаками Марат Исмоилов пенальти белгилади. Умуман олганда шу куни ўн бир метрлик жарима тўпи белгиланиши турли мунозараларга сабаб бўлди. Кимдир бор деди, кимдир йўқ деди. Лекин бир нарса аниқ, Қодирқулов «Нефтчи» ўйинчисининг оёғига тепганди, агар унинг оёғи тўпга текканида ҳам бошқа гап эди. Шу боис ҳам ҳакам пенальти белгилаб тўғри қилди деса бўлади. Аммо бундан олдин, яъни фарғоналиклар ҳужумни бошлашган маҳал Анвар Бердиев ўйиндан ташқари ҳолатда турганди, лекин ён чизиқ ҳаками буни пайқамай қолди. Айтиш мумкинки, ўша паллада қанот ҳаками воқеалар ривожидан бироз ортда қолиб кетганди. Шундан кейин жарима майдончаси ичида қоида бузилди ва майдон эгалари дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ўн бир метрлик жарима тўпини охирги пайтларда «Нефтчи» сафида яхши ўйин кўрсатаётган Шерзод Ҳакимов бехато амалга оширди – 0:1.

Шундан сўнг муборакликлар ўзларига келиб улгурмасдан иккинчи голни ҳам ўтказиб юборишди. Бу вазиятда марказий ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Шерзод Ҳакимов жарима майдончасига кирар-кирмас узоқдан кучли зарба йўллаб ҳисобни жамоаси фойдасига 2:0га келтирди. «Нефтчи» иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олганидан сўнг асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб тўп сурди. Ортиқ йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаган «Машъал» эса фақат ҳужум қилиш тўғрисида ўйлади. Натижада Геннадий Кочнев шогирдлари биринчи таймнинг охирларида Зафар Холмуродовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Пенальти белгиланишига сабабчи бўган Ботир Қодирқулов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, Зафар эса бош билан зарба йўллаб гол муаллифи бўлди.

Танаффусдан сўнг «Нефтчи» тўлиқ эътиборни ҳимояга қаратган бўлса, «Машъал» эса фақат ҳужум қилиш ва гол уриш ҳақида ўйлади. Лекин ёш муборакликларга барибир тажриба етишмаслиги шу куни ўз бўйини кўрсатди. Футболчилар тажриба ва аниқлик етишмаслиги боис хавфли вазиятларни голга айлантира олишмади. Аммо уларнинг кўрсатган ўйинини ёмон деб бўлмайди. Ҳар ҳолда «Машъал» ютқазган бўлса-да, жамоанинг ўйини турдан турга кучайиб бораётганини сезиш мумкин. «Нефтчи»нинг ўйини ҳақида эса бир нарса дейиш қийин, лекин уларда тажриба аста-секин ўз сўзини айтаётгани кўриниб турибди.

«МАШЪАЛ» - «НЕФТЧИ» - 1:2
«Машъал»:
С.Қувватов, А.Панчук, А.Дмитриев (Д.Хутов, 34. А.Абдураҳмонов, 62), Х.Узоқбоев, Г.Сапаргалиев, Ш.Муҳаммадиев (Р.Ҳасанов, 46), А.Мерзляков, К.Боев, А.Мерзляков, З.Холмуродов, Н.Давлатов.
«Нефтчи»:
Ю.Цой, Акмал Холиқов, Н.Шоимов, Б.Ёқубов, М.Саидов, А.Бердиев (М.Низамиддинов, 68), В.Радкевич, Ш.Ҳакимов (С.Асқаралиев, 86), И.Акрамов, А.Муҳиддинов, Алишер Холиқов (Т.Исломов, 90).
Голлар: Ш.Ҳакимов, 25-пен. – 0:1. Ш.Ҳакимов, 30 – 0:2. З.Холмуродов, 45 – 1:2.
Огоҳлантиришлар: Р.Ҳасанов, 70. В.Радкевич, 90.
Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент) – 9,2. Л.Закутилин (Навои) – 7, О.Жумаев (Навои) – 9,4. М.Бегдуллаев (Нукус) – 9. Назоратчи: Р.Нуримов (Тошкент вил.) 2 апрел. Муборак. Б.Вафоев номли стадион. 7999 томошабин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +