ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ИККИНЧИ УЧРАШУВДА ҲАМ ҒАЛАБА

Киритилган сана: 05.04.2009.

Биринчи лигадаги жамоамиз «Машъал-Академия» 2-тур учрашувини сафарда «НБУ-Осиё» клубига қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни Собир Азизов ҳамда Ахтам Ҳамроқулов томонидан киритилган голлар «академиячилар»га иккинчи уч очкони тақдим этди. Ўйиннинг биринчи бўлимида жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, Азизов ҳамда Ҳамроқулов томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо танаффусдан кейин нима учундир футболчилар ҳужумкор ўйин кўрсата олишмади. «Банкчилар» эса ўз майдонларида тўп суришгани боис иккинчи таймда кўпроқ ҳужум қилишди. Бунинг эвазига битта гол уришга ҳам муваффақ бўлишди. Аниқроғи, «Машъал-Академия» сардори Фарҳод Мусаев кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Лекин Баҳодир Давлатов шогирдлари қолган дақиқаларда яхши ҳаракат қилиб кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолишди.

Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Давлатов қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: «Йигитларнинг биринчи бўлимдаги ўйинидан қониқдим, аммо танаффусдан кейин анча бўш ўйнадик. Бунинг натижкасида битта тўп ўтказиб юбордик. 1-турда «Шайхонтоҳур»га қарши баҳснинг охирларида анча жонлангандик, бугун эса бунинг акси бўлди.Билмадим, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин шогирдларимғалаба аллақачон нақд деб ўйлашди, шекилли. Ўйин бизнинг фойдамизга ҳалбўлган эрса-да, йигитларнинг психологиясини ўзгартириш учун қаттиқишламасак бўлмайди».

«НБУ-ОСИЁ» - «МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» - 1:2
«Машъал-А» таркиби:
Ҳусниддин Очилов (Элдор Суюнов, 79), Шерзод Файзиев,
Дилшод Мамажонов, Музаффар Фузайлов, Муҳаммад Ашуров, Руслан Муродиллаев (Шаҳзод Шайманов, 69), Бекзод Турдиқулов, Фарҳод Мусаев, Собир Азизов(Гулямҳайдар Гулямов, 60. Александр Ниёзов, 83), Александр Шадрин, Ахтам Ҳамроқулов (Жаҳонгир Абдимўминов, 73).
Голлар:
С.Азизов, 25 – 0:1. А.Ҳамроқулов, 36 – 0:2. Ф.Мусаев, 62-авт – 1:2

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +