ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«ШОГИРДЛАРИМГА ЖИДДИЙ ЭЪТИРОЗИМ ЙЎҚ»

Киритилган сана: 13.04.2009.

Геннадий Кочнев («Машъал» клубининг бош мураббийи):
- Биз 93-дақиқагача муносиб ушланиб тургандик. Дастлабки иккита голда шогирдларимнинг хатоси йўқлиги учун шундай деяпман. Аммо 2-бўлимга қўшиб берилган учинчи дақиқада мудофаамизни буткул очиб қўйдик ва бунга жавобан жазоландик. Учинчи гол аламли тарзда ўтказиб юборилди. Бироқ менда шогирдларим ҳаракатларига умуман эътироз йўқ. Ўзингиз кўрдингиз, учрашувнинг иккинчи ярмида биз анча фаол тўп сурдик. Айниқса иккита ҳужумчи билан ўйнай бошлаганимиздан сўнг бемалол ҳужумга ўтиб, биз ҳам мезбонлар дарвозасига хавф солиб турдик. Қанот ярим ҳимоячиларимиз ҳам фаоллашишди. Биринчи бўлимда улар кўнгилдагидек ўйнай олишмаётганди. Лекин қатор қулай имкониятларимизни голга айлантиришга таркибимизда якуний зарбаларни бера оладиган ижрочилар йўқлиги панд берди. Аксарият футболчиларимиз ҳали ёш. Уларда тажрибанинг йўқлиги бундай вазиятлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда.

Ҳикмат Эргашев («Бунёдкор» клубида бош мураббий вазифасини бажарувчи):
- Бугун бизга осон бўлмади. Биринчи бўлимда “Машъал” 11 киши бўлиб ҳимояда ўйнади. Бундай жудаям зич ҳимояни енгиб ўтиш эса ҳар доим ҳар қандай кучли жамоага ҳам қийин. Бундан ташқари, беллашувнинг дастлабки ярмида марказий ярим ҳимоячиларимиз негадир кўпроқ қанотларга оғиб кетаверишди. Натижада улар тезкор қанот ярим ҳимоячиларимиз – Эдсон Рамос ва Жасур Ҳасановларнинг йўлларини кўп бор тўсиб қўйишди. Бугун асли ҳужумчи бўлган, аммо бизда майдонга ярим ҳимояда тўп сураётган Шавкат Саломовни олдинги чизиққа қўйдик. Бу вариант ўзини оқлади: Шавкат аввал пенальти ишлаган бўлса, сўнг ўзи ҳам гол урди. Мени яна бир жиҳат хурсанд қилмоқда. Бу ҳам бўлса, “Сепахон” билан баҳсда бизга жуда-жуда етишмаган Гочгули Гочгулиевнинг яна сафга қайтгани.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +