ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» ДУРАНГ ЎЙНАДИ

Киритилган сана: 17.04.2009.

Биринчи лигадаги жамоамиз «Машъал-Академия» 4-тур баҳсини ўз майдонида «Раш-Милк» клубига қарши ўтказиб, 3:3 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.  Баҳодир Давлатов шогирдлари бунга қадар кетма-кет уч ўйинни ғалаба билан якунлашганди, аммо тўртинчи турга келиб улар дуранг ўйнашди. Айтиш мумкинки, Шаҳрихоннинг «Раш-Милк» жамоаси шу куни жудаям кучли ўйин кўрсатмади, аксинча «академиячилар»нинг ўйини унчалик қовушмади. Қолаверса, дарвозабон Элдор Суюнов ўз вазифасини яхши бажара олмади. «Раш-Милк» жамоаси билан кечган баҳсда Ахтам Ҳамроқулов, Александр Шадрин томонидан киритилган голлар, шунингдек меҳмонлар вакили Нуриддиновнинг автоголи жамоамизга бир очкони тақдим этди.

Ўйиндан кейин «Машъал-Академия» бош мураббийи Баҳодир Давлатов қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

- Бугун ютишимиз ҳам мумкин эди, лекин бизга беш дақиқа етмай қолди. Қолаверса, шу куни дарвозабонимиз ўзини кўрсата олмади. У ўтказибюборилган голларда ёш болаларча хатога йўл қўйди. Аввалги ўйинимизда асосий дарвозабон Ҳусниддин Очилов жароҳат олиб майдонни эрта тарк этганди, ўшандан бери даволаняпти. Балки кейинги учрашувларда соғайиб майдонга қайтиши мумкин. Жамоамиз навбатдаги турни сафарда «Насаф-2»га қарши ўтказади. Энди бор эътиборни шу ўйинга қаратамиз.

«МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» - «РАШ-МИЛК» - 3:3
«Машъал-А» таркиби: Элдор Суюнов, Шерзод Файзиев (Дилшод Мамажонов, 55), Шаҳзод Шайманов, Муҳаммад Ашуров, Қаҳрамон Маҳамаджонов, РусланМуродиллаев (Гулямҳайдар Гулямов, 46), Бекзод Турдиқулов, Фарҳод Мусаев Александр Ниёзов, 70), Собир Азизов, Ахтам Ҳамроқулов (Жаҳонги Абдимўминов, 55. Маъруф Муродов, 75), Александр Шадрин.
Голлар: А.Хамроқулов (21), Э.Нуриддинов (75-автогол), А.Шадрин (79) – С.Абдуллаев (19), А.Усаров (49), С.Абдуллаев (64).
Огоҳлантиришлар:
Ш.Шайманов (55), Қ.Маҳамаджонов (58) – О.Турсунов (35), А.Усаров (90), У.Тўхтасинов (90).
Ҳакамлар:
Б.Намозов – 8,3, Б.Жапарқулов – 9,0, А.Чориев – 8,2
Назоратчи: А.Попов.

4-турдан ўрин олган бошқа учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди.
«Дўстлик-2008» (Дўстлик) - «Динамо» (Каттақўрғон) – 2:0
«Спартак» (Тошкент) - «Нефтчи» (Жарқўрғон) – 5:0
«Меҳнат» (Яйпан) - «Шўрчи-Лочин» (Шўрчи) – 1:0
«Жайхун» (Нукус) - «Бунёдкор-Қўқон» (Қўқон) – 3:2
«Динамо-Ғаллакор» (Ғаллаорол) - «Насаф-2» (Қарши) – 2:0
17 апрель (жума)
«Динамо-Ҳамкор» (Термиз) - «Шайхонтоҳур» (Тошкент)
«Динамо» (Қарши) - «НБУ-Осиё» (Тошкент)
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +