ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ЯНА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ

Киритилган сана: 17.04.2009.

17 апрель куни Чиғатойдаги стадионда «Локомотив» ва «Машъал» клуби ўринбосарлари куч синашишди. Мазкур баҳсда жамоамиз ўринбосарлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашувнинг 69-дақиқасида Виктор Попенко томонидан киритилган гол «Локомотив»га ғалаба келтирди.

Бўлиб ўтган баҳс ҳақида тўхталадиган бўлсак, футболчиларимиз биринчи таймда бирмунча яхши ўйин кўрсатишди. Аммо танаффусдан кейин уларнинг ўйини унчалик қовушмади. Қолаверса, заҳирадан туширилган олти нафар футболчи ҳам ўзини кўрсата олмади. Бутун ўйин давомида «машъалчилар» 3-4 марта голга тортадиган вазиятни юзага келтиришди, аммо футболда гол урмас экансан ғалаба қозона олмайсан. «Локомотив»га қарши ҳам шундай бўлди. Футболчиларимиз рақиб билан тенгма-тенг кураш олиб борган бўлишса-да, тўп кирита олишмади. «Локо» ўринбосарлари эса буни уддалашди, натижада ғалаба қозониш уларга насиб қилди. Ўринбосарларимизга нима учундир мавсум бошидан бери ҳеч омад кулиб боқмаяпти. Вакилларимиз ҳали ғалаба нашидасини суришгани йўқ. Бунинг устига охирги икки ўйиндан бери гол уролмай мағлубиятга учрашмоқда.

«Локомотив» - «Машъал» - 1:0
Гол: В.Попенко, 69.
«Машъал» таркиби: Санжар Қувватов, Александр Рюмкин (Саҳоб Абдуллаев, 79), Қаҳрамон Маҳамаджонов, Даурен Эшбоев, Сирож Щамроев, Константин Боев, Қаҳрамон Баҳодиров, Ринат Мухаметшин (Равшан Асланов, 69), Аббос Шодмонов (Собир Азизов, 54), Жаҳонгир Қўлдошев (Темур Дубровский, 87), Акмал Абдураҳмонов (Дмитрий Хутов, 46. Евгений Кочнев, 89).
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +