ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

КЕТМА-КЕТ УЧИНЧИ МАҒЛУБИЯТ

Киритилган сана: 18.04.2009.

Олий лиганинг 6-турида «Локомотив» меҳмони бўлган «Машъал» 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бир кун олдин ўтказилган ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлар баҳсида «Локо» шу ҳисобда зафар қучганди, асосий таркиб ўйинида ҳам шундай бўлди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Музаффар Умрзоқов томонидан киритилган гол «темирйўлчилар»га навбатдаги уч очкони келтирди. «Машъал» эса кетма-кет учинчи ўйинда имкониятни бой берди. Бунинг устига футболчиларимиз охирги уч учрашувда фақат битта тўп кирита олишди.

«Локомотив»га қарши кечган баҳс борасида тўхталадиган бўлсак, ўйинда майдон эгалари унчалик чиройли ўйин кўрсата олишмади. Лекин шунга қарамай, улар якунда уч очколи бўлишди. «Машъал»нинг эса аксинча ўйини айтарли қовушмади. Футболчилар дастлабки дақиқалардан бошлабоқ ҳимоявий футбол намойиш этишди. Қачонки гол урилганидан кейингина муборакликлар бироз жонланишди, лекин бу ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун камлик қилди. Энди жамоамиз навбатдаги турни ўз майдонида «Хоразм»га қарши ўтказади. Шу учрашувда футболчиларимизга омад тилаб қоламиз.

«ЛОКОМОТИВ» - «МАШЪАЛ» - 1:0
Гол:
М.Умрзоқов, 60.
«Локомотив»: А.Филимонов, В.Почуев, Р.Боқиев, А.Мальцев, Т.Айзатулов, А.Кликунов, М.Умрзоқов, Н.Ҳасанов, Я.Манзукас (И.Раҳимов, 46), О.Навкаров (А.Тўхтабоев, 46), П.Соломин (С.Баканов, 72)
«Машъал»: Элдор Исабоев, Абдували Мўминов (Нодир Давлатов, 71), Алексей Дмитриев, Хуршид Узоқбоев, Габит Сапаргалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Файзулла Қамбаров (Роббим Ҳасанов, 64), Фозил Мусаев, Ботир Қодирқулов, Мамука Гонгадзе (Акмал Абдураҳмонов, 56), Зафар Холмуродов.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +