ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» ЯҚИН ОРАДА ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛАДИМИ?

Киритилган сана: 22.04.2009.

 «Машъал» олти турдан кейин тўрт очко жамғарган ҳолда 15-ўринда боряпти. Бундан кўриниб турибдики, клубнинг ишлари жойида эмас. «Газчилар» жамоаси бўлиб ўтган баҳслардан фақат биттасида ғалаба қозонишди ва бир марта дуранг ўйнашди. Қолган тўрт учрашувда эса иммоният бой берилди. Бунинг устига клубимиз жами ўйинларда фақат учта тўп киритиб, ўз дарвозасидан саккизта бор ўтказиб юборди. Шундай экан, бир қатор саволлар туғилади: «Машъал» нима учун бир текис ўйин кўрсата олмаяпти? Ўтган йилги мавсумда тўртинчи ўринни эгаллган жамоа бу йил қайси ўринни банд эта олади? Клуб биринчи лигага тушиб кетмасмикан?

Йил бошида «Машъал»нинг бир нечта футболчиси «Насаф» сафига бориб қўшилди. Айни пайтда муборакликлар таркибида ўтган йилги асосий таркибдан фақат икки нафар футболчи тўп суряпти – Ботир Қодирқулов билан Габит Сапаргалиев. Шунингдек, Михаил Наумовнинг ҳам жорий мавсумни «Машъал» сафида ўтказиши кутилганди, аммо мавсум бошланишига оз қолган бир пайтда у ҳам «Насаф» аъзосига айланди. Лекин эндиликда «Машъал» ўйинчиларининг йил бошида «Насаф»га ўтиб кетишгани тарихга айланди. Эндиликда клуб мураббийлари тарихни унутиб, келажак ҳақида қайғуришлари лозим. Ўзи футболчининг мавсум бошланмасиндан олдин ёки давралар оралиғида у жамоадан бунисига ўтиши табиий ҳол. Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Шунинг учун ҳам футболда жамоани бир ўйинчи тарк этдими, уни унутиб келажак ҳақида қайғур, кетганнинг ўрнига бошқасини тарбияла деган гап бор. Айни пайтдаги «Машъал» ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоа ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти, аммо барибир таркибда олий лига тажрибасини кўрган ўйинчилар камлиги боис «Машъал» бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Бунинг устига ўтган йили ўринбосарлар таркибида тўп сурган футболчиларнинг аксарияти бу йилдан бошлаб бирданига асосий таркиб аъзоларига айланиб қолишди. Табиийки улардан бир йилнинг ўзидаёқ натижа талаб қилишни мушкул. Жамоа натижа кўрсата олмаяпти, бунинг устига ёш футболчилар олий лиганинг нима эканлигини энди-энди ўрганиб боришяпти. Қолаверса, таркибга бу йил бошқа клублардан келиб қўшилганлар ҳозирча жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олишмаяпти. Мана шунинг учун ҳам Муборак жамоаси гол уришга қийналяпти ва табиийки гол бўлмагандан кейин ғалаба ҳам бўлмайди.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +