ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЧИЗИҚЛАР ШАКЛЛАНИБ БОРЯПТИМИ?

Киритилган сана: 22.04.2009.

«Машъал»нинг ҳар бир чизиғи борасида тўхталадиган бўлсак, жамоада энг кучли чизиқнинг ўзи йўқ деса ҳам бўлади. Фақат ҳимоя чизиғигина бундан бироз мустасно бўлиши мумкин. Негаки Габит Сапаргалиев, Хуршид Узоқбоев, Абдували Мўминов, Алексей Дмитриев сингари футболчилар мудофаа вакиллари ҳисобланишади. Қолган чизиқларда эса асосан ёшлар ҳаракат қилишяпти. Биргина ярим ҳимоячи Ботир Қодирқулов билан ҳужумчи Зафар Холмуродовдан ташқари. Масалан, «Локомотив»га қарши майдонга тушган футболчилар ёшига эътибор берадиган бўлсак, шу куни таркибдаги ёши энг каттаси Зафар Холмуродов бўлиб бу йил 33 ёшни қарши олди. Дарвоқе, Холмуродов фақат ёш борасида «қария» ҳисобланади, аммо майдонга тушган маҳали унинг ёши катталиги деярли билинмаяпти. Қолган футболчиларни эса ҳали ёш деса ҳам бўлаверади. Масалан, дарвозабон Элдор Исабоев 20 ёшда. Ҳимоячилар – Абдували Мўминов 26, Алексей Дмитриев 24, Хуршид Узоқбоев 29, Габит Сапаргалиев 29 ёшда, ярим ҳимоячилар – Шуҳрат Муҳаммадиев 20, Файзулла Қамбаров 19, Фозил Мусаев 20, Ботир Қодирқулов 28 ёшда, Ҳужумчилар – Мамука Гонгадзе 24, Зафар Холмуродов 33 ёшда. Заҳирадан тушганлар – Нодир Давлатов 19, Роббим Ҳасанов 21, Акмал Абдураҳмонов 22 ёшда. «Локомотив»га қарши баҳсдаги жамоанинг ўртача ёшини 23,8ни ташкил этди. Демак, буни анча ёш таркиб деса бўлади.

Албатта, футболда ҳаммасини ёш ҳал қилмайди. Кўп нарса маҳорат ва иқтидорга ҳам боғлиқ. Шу жиҳатдан жамоанинг 15-ўринни эгаллаб турганини фақат ўйинчиларнинг ҳали анча ёшлиги билан изоҳлаб бўлмайди. Ўзаро таққослаганда Лондоннинг «Арсенал» клубида ҳам асосан ёшлар тўп суради, лекин уларнинг эришаётган натижаларига ҳавас қилса арзийди. Бизнингча, «Машъал»нинг муаммоси футболчиларнинг ёшида эмас, балки уларнинг кўпчилиги бирданига асосий таркибда майдонга тушаётганида. Бу эса барибир умумжамоада тажрибанинг ҳали камлигини кўрсатяпти. Агар «Машъал»нинг ҳар бир чизиғига алоҳида тўхталадиган бўлсак, дарвозабонлар – Элдор Исабоев билан Санжар Қувватов бу йил биринчи марта том маънода асосий таркиб аъзоларига айланишди. Ҳимоячи Алексей Дмитриев ҳам фақат шу йилдан эътиборан биринчи таркиб аъзосига айланди. Бундан ташқари украиналик Андрей Панчук жамоа ўйин услубига ҳали тўлиқ киришиб кета олгани йўқ. Маълум вақт Қозоғистонда тўп суриб қайтган Абдували Мўминов ҳам энди-энди асосий таркибда тушяпти. Ярим ҳимоячилар орасида биргина Ботир Қодирқуловдан ташқари ҳамма футболчилар бунгача олий лига баҳсларида кўп ўйин ўтказишмаганди. Масалан, ўнг қанот ярим ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев, марказий ярим ҳимоячилар – Фозил Мусаев билан Файзулла Қамбаров сингари футболчилар фақат бу йилдан бошлаб учрашувларни тўлиқ ўтказишяпти. Шунингдек, Роббим Ҳасанов ҳам яқиндан бошлаб олий лигада тўп сура бошлади. Ҳужумда эса биргина Зафар Холмуродов етакчи. Нодир Давлатов, Акмал Абдураҳмонов, Мамука Гонгадзе сингари ҳужумчилар эса олий лига ўйинлари тўғрисида бунгача етарлича тасаввурга эга эмасдилар. Улар энди-энди элита ҳавосидан нафас ола бошлашди.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +