ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЖАМОА МУРАББИЙИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Киритилган сана: 22.04.2009.

«Локомотив» - «Машъал» баҳсидан кейин муборакликлар катта мураббийи Фаил Миргалимов ўйин борасидаги фикрларини билдирар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди: «Бизга ҳар бир ўйинда маҳорат етишмаяпти, бундан ташқари асосий таркибда тўп сураётган ўйинчиларимизнинг аксарияти ёш, ҳали уларни тажрибали деб бўлмайди. Ёш футболчилар болалар мактабида эмас, балки олий лигада ўйнашаётганини тушуниб етишлари лозим. Улар учун футбол энди шунчаки ҳавас эмас, улар шу орқали пул ишлашни ўрганишлари керак. Жамоамизда характер ва маҳорат етишмаяпти. Бизга шунингдек, ҳужумчиларни «снаряд» билан таъминлай оладиган моҳир ярим ҳимоячи билан ҳар ўйинда гол ура оладиган ҳужумчи етишмаяпти. Қанот ўйинчиларимиз фаол бўла олишмаяпти, марказда тўп сураётганлар эса на олдинга ўтишяпти ва на орқага қайтишяпти. «Машъал» ўйиндан ўйинга кучайиб боряптими? Биз охирги уч учрашувда фақат бита гол урдик, шундай экан ҳозирданоқ кучайиш ҳақида гапиришга эрта. Қўл остимизда ўйнаётган футболчиларнинг аксарияти ёш, шунга қарамай биз улар билан ишлашда давом этишимиз ва раҳбарият томонидан олдимизга қўйилган вазифани бажаримиз керак. Бунинг учун ҳаммамиз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Лекин жамоада ҳозир юз бераётган вазиятни бир томондан тўғри тушуниш ҳам керак. Ўтган йилни ўринбосарлар сафида ўтказган футболчилардан бир нечтаси бу йил бирданига асосий таркибда ўйнашяпти. Хоҳлаймизми-йўқми, олий лига савиясига кўникиб кетиш учун уларга вақт зарур».
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +