ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЎЙИНЛАР ҚАНДАЙ ТААССУРОТ ҚОЛДИРДИ?

Киритилган сана: 22.04.2009.

Футболда кетма-кет мағлубиятга учраётган жамоани танқид қилишдан осони бўлмаса керак. Чунки танқид учун ҳамиша сабаб топилади. Аммо шунчаки танқид қилиш бошқа, олдин вазиятни ўрганиб кейин танқидий фикр билдириш бошқа. Ўз вақтида чемпионлар Лигасида тўп сурган, ўтган йили тўртинчи ўринни олган «Машъал»нинг ўйинларини кузатар экансиз, танқид қилишни ҳам, қилмасликни ҳам билмайсиз. Негаки жамоанинг ҳозирги кундаги бор кучи фақат шунга етяпти. Футболчилар бундан ортиғини уддалай олишмаяпти. Улар ҳатто «Олмалиқ», «Андижон», «Хоразм» сингари ҳам ўйин кўрсата олишмаяпти. Шу ўринда «Машъал»нинг олий лигадаги мавсум бошидан бери ўтказган ўйинлари борасида қисқача тўхталиб ўтсак.

1-тур. «Сўғдиёна» - «Машъал» - 1:0
Олий лиганинг биринчи учрашувида «Машъал»нинг ўйини деярли қовушмади. Футболчилар бутун баҳс давомида уч-тўрт марта хавфли вазиятларни юзага келтира олишди, холос. Учрашув бирмунча тенг кечган бўлса-да, «Сўғдиёна» битта гол уриб ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

2-тур. «Машъал» - «Динамо» - 1:0
«Машъал» шу ўйинни ютиш учун жуда кўп тер тўкди. Зарбалар ҳа деганда голга айланавермади. Охири заҳирадан майдонга тушган Нодир Давлатов тўп киритиб, жамоасига уч очкони келтирди.

3-тур. «Қизилқум» - «Машъал» - 1:1
Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида муборакликлар ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Лекин бир дақиқа ичида жавоб қайтаришнинг ҳам уддасидан чиқишди. Бу гал Фозил Мусаевнинг зарбаси бехато чиқди.

4-тур. «Машъал» - «Нефтчи» - 1:2
Мана шу учрашувда мубораклик футболчиларда ҳали тажриба камлиги билиниб қолди. Майдон эгалари ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, «Нефтчи» ўзининг катта тажрибаси эвазига ютиб кетди.

5-тур. «Бунёдкор» - «Машъал» - 3:0
«Бунёдкор» кучли жамоа, бунга шубҳа йўқ. Лекин «Машъал» дарвозасига киритилган учта голдан иккитаси жуда шубҳали кўринди. Биринчисида пенальтига яққол тортадиган қоида бузилмади, иккинчисида Жепаров тўпга тегмаган бўлса ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда эди ва энг асосийси ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Учинчи голга эса гап бўлиши мумкин эмас.

6-тур. «Локомотив» - «Машъал» - 1:0
«Машъал» футболчилари тўп узатишда жуда кўп марта катта-кичик хатоларга йўл қўийшди. Бунинг устига ўйиннинг бошиданоқ ҳимоявий футбол кўрсатилди. Бир қарашда «Машъал» дуранг учун ўйнади, лекин футболда ким дуранг учун тўп сурса охир-оқибат мағлубиятга учрайди.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +