ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

КЛУБ АКАДЕМИЯСИДА ЭСА ҲАММАСИ ЖОЙИДА

Киритилган сана: 22.04.2009.

Лекин шу ўринда «Машъал» олиб бораётган сиёсатга қойил қолмасдан илож йўқ. Клубни ўтган икки йил мобайнида 25 нафарча футболчи тарк этди, шунга қарамай жамоа қисқа фурсат ичида кетганлар ўрнини тўлдира олди. Тўлдирганда ҳам ҳамма ишни беминнат қиляпти. Масалан, «Машъал» бошқа клубларга ўхшаб турли жамоалардан ёппасига ўйинчиларни йиғиб олмаяпти. Жамоа раҳбарияти таркибга энди келиб қўшилган фақат уч-тўрт нафар футболчи билангина бир йиллик битим изолаяпти. Қолганлар билан эса уч-тўрт йилга. Асосий таркибда ўйнаётган футболчиларга қарайдиган бўлсак, Панчук, Узоқбоев, Мусаев, Холмуродов, Гонгадзе, Муҳаммадиев сингари ўйинчилар йил бошида бошқа клублардан келишди. Қолган чизиқлардаги бўш жойлар эса асосан клуб тарбияланувчилари эвазига тўлдирилди. Айни пайтда Санжар Қувватов, Даурен Эшбоев, Файзулла Қамбаров, Нодир Давлатов сингари футболчилар ёшлар термамиз аъзолари ҳисобланишади. Бу ўйинчилар шу клубда ёшликдан тарбия топишган, демак бу ҳам «Машъал»нинг ютуғи. Клуб академиясидан охирги икки-уч йил ичида кўплаб футболчилар етишиб чиқди. Тахминимизча, ҳозирги кунда ўз тарбияланувчиларига энг кўп эътибор қаратаётган ҳамда уларни майдонга тушираётган клуб ҳам «Машъал» бўлса керак. Муборакда футбол ўйнашни ўрганаётган ёшлар ҳар йили турли мусобақаларда қатнашиб келишяпти. Масалан, шу йилнинг март ойида ўтказилган Баҳром Вафоев хотира турнирида қатнашган 1996 йилда туғилган футболчилар биринчи ўринни олишди. Кейин эса «Наврўз» байрамига бағишлаб Самарқандда ўтказилган II-халқаро турнирида тўп сурган 1995 йили туғилган футболчилар ҳам 12 жамоа орасида биринчи бўлишди. Ва мана энди яқинда Тошкентда Станислав Стадник хотирасига атаб ўтказилган II-халқаро турнирда ҳам ғолиблик «Машъал» академияси тарбияланувчиларига насиб этди. Бунда 1997-98 йилда туғилган футболчилар тўп суришди. 13-18 апрель кунлари ўтказилган ушбу мусобақада жами 12та жамоа иштирок этди. Ҳал қилувчи финал баҳсида муборакликлар «Бунёдкор» ёшларини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратишди.

Умуман олганда «Машъал»нинг асосий таркиби ва ўринбосарлари мавсумни паст нотада ўтказаётган бўлса-да, биринчи лигадаги «Машъал-Академия» ҳамда клуб академияси футболчилари ҳақида бундай деб бўлмайди. «Машъал-Академия» биринчи лигада тўртинчи турдан кейин 10 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда боряпти, академияда таҳсил олаётган ёш футболчилар эса қайси мусобақада қатнашишмасин биринчи ўринни олиб келишяпти. Биргина олий лигада тўп сураётган жамоагина ўзини кўрсата олмаяпти.

Муборакда жойлашган футбол академиясида яқинда директор ўзгарди. Эндиликда жамоанинг асосий таркиби мураббийлар штабига бориб қўшилган Сеид Сеидов ўрнини Виталий Ни эгаллади. Мухлислар Виталий Николаевични «Насаф»даги фаолияти орқали яхши билишади. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан «Машъал»да иш бошлаган Владимир Бондаренко эса «Насаф»га ўтиб кетди. Айни пайтда «Машъал» академиясида бешта гуруҳ фаолият олиб боряпти – 1993-94 йилда туғилганлар 1-гуруҳ (мураббийлари Джамшед Акбаров ва Марат Дилмуҳаметов), 1995 йилда туғилганлар 2-гуруҳ (мураббийлари Дилшод Андаев ва Виталий Дорофеев), 1996 йилда туғилганлар 3-гуруҳ (мураббийлари Жамшид Ботиров ва Жамшид Саидов), 1997-98 йилларда туғилганлар 4-гуруҳ (мураббийлари Баҳодир Шоймардонов ва Анвар Ҳафизов) ҳамда 1999-2000 йилда туғилганлар 5-гуруҳ (мураббийи Отажон Авезов) ҳисобланади.
 
Виталий Ни «Машъал» футбол академиясида директор лавозимида иш олиб бораётган бўлса, ўз вақтида собиқ Иттифоқ термасида тўп сурган Борис Серостанов катта мураббий сифатида ишлаяпти. Шунингдек, ўқув ишлари бўйича Эркин Саидов директор ўринбосари лавозимида Виталий Николаевичга ёрдам беряпти. Ҳозирги кунда «Насаф» шарафини ҳимоя қилаётган собиқ «машъалчилар»нинг аксарияти ўз вақтида Муборак жамоасида тарбия олишган. Мана энди бугунги кунга келиб улар медаллар учун кураш олиб бришяпти. Бу йил «Машъал»нинг 18талик рўйхатига кираётган футболчиларнинг ҳам кўпчилиги ўз вақтида клуб академиясида таҳсил олишган. Улар бугун бўлмаса, эртага ўзларини кўрсатишади. Ва энг муҳими, Муборакда иш жараёни бир ерда тўхтаб қолгани йўқ. Клуб йилдан йилга ўнлаб ёшларни тарбиялаб бера оляптими, демак «Машъал»да иш жараёни бир текис давом этяпти. Аммо хоҳлайсизми-йўқми, футболда аксарият ишқибозлар асосий жамоанинг натижаларига қараб клуб фаолиятига баҳо беришади. Шундай экан, 15-ўринда бораётган асосий таркиб тезда отни қамчиламаса бўлмайди.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +