ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» ЮТҚАЗИШДА ДАВОМ ЭТЯПТИ

Киритилган сана: 26.04.2009.

«Машъал» клуби навбатдаги турни ўз майдонида «Хоразм»га қарши ўтказди. Муборакликлар бунгача кетма-кет уч ўйинда мағлубиятга учрашгани боис «Хоразм»га қарши жиддий тайёргарлик кўришганди. Шунингдек, бунгача «Хоразм» ҳам икки бор ютқазгани учун Муборакка очко олиш мақсадида ташриф буюрди. Ҳар ҳолда меҳмонларнинг ўйинидан уларнинг рақибдан унчалик чўчишмагани кўриниб турди. Футболда кўп нарса тажрибага боғлиқ. «Машъал» - «Хоразм» баҳсида ҳам шу нарса ўз исботини топди. Негаки, майдон эгалари ҳарқанча ҳаракат қилишмасин, барибир меҳмонлар сафида олий лига тажрибасини ўтаган футболчиларнинг кўплиги боис Вали Султонов шогирдлари «Машъал» устидан зафар қучишди.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, ҳар иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этиш пайида бўлди. «Машъал» ҳатто гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, ҳимояга ётиб олмади ва ҳужум қилишда давом этаверди. Бунда ҳужумлар асосан қанот ярим ҳимоячилари - Ботир Қодирқулов билан Роббим Ҳасанов томонидан ташкил этилди. «Хоразм» ҳужумлари эса кўпроқ Шерзод Райимжонов орқали йўлга қўйилди. Олий лига дебютанти бўлишига қарамай, хоразмликлар шу куни сафарда ғалаба учун тўп суришди ва якунда бунга эришишди. Худди меҳмонлар сингари «Машъал» ҳам фақат уч очкони кўзлаб ҳаракат қилди, аммо ҳали айтганимиздек «Хоразм» сафида тўп сураётган ўйинчиларнинг тажрибаси устун келиб, улар уч очкони қўлга киритишди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида ҳисоб очилди. Бу вазиятда ўнг қанотдан ёриб кирган Роббим Ҳасанов тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. «Хоразм» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳамроев эса тўпни қайтараман деб кутилмаганда ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди. Меҳмонлар ўтказиб юборилган голдан кўп ҳам ташвишга тушишмади ва аста-секинлик билан ўйин жиловини ўз қулларига олишга ҳаракат қилишди. Хусусан, биринчи таймда Сарвар Ибодуллаев, Владимир Баранов ҳамда Рустам Қурбонбоевда бир нечта қулай вазиятлар бўлди. Аммо танаффусгача 1:0 ҳисоби сақланиб қолди.
Танаффусдан кейин эса томонлар яна ҳужумкор ўйинни маъқул кўришди. Ҳисобда ортда бораётгани учун меҳмонларнинг ҳужумга ўтишлари табиий ҳол эди, аммо «Машъал» мураббийларининг дастлабки ўйинчи алмаштириш борасидаги қарори бироз тушунарсиз бўлди. Сабаби биринчи таймни анча яхши ўтказган ярим ҳимоячи Константин Боев нима учундир Мамука Гонгадзега алмаштирилди. Гонгадзе тушгани ҳамоноқ майдон маркази очиқ қолди, бундан эса хоразмликлар фойдаланиб қолишга эришишди. Ўйиннинг 75-дақиқасига келиб ҳисоб тенглашди. Иккинчи таймнинг бошларида Сарвар Ибодуллаев ўрнига туширилган Азамат Бобожонов бош билан жуда чиройли тарзда зарба йўллаб гол муаллифи бўлди. Бу вазиятда унга тўпни чап қанотдан Шерзод Райимжонов етказиб берди. Кейин эса 87-дақиқада Владимир Баранов катта саҳнага чиқди. Яна чап қанотдан узатиб берилган тўпга Баранов тўхтатмасдан зарба бериб ғалаба тўпини киритди. Бу сафар унга тўпни «Хоразм»нинг биринчи голи муаллифи Бобожонов етказиб берди. Шу тариқа «Машъал» кетма-кет тўртинчи бор мағлубиятга учраган бўлса, «Хоразм» эса ўз ҳисобидаги очколарни 11тага етказиб олди.

«МАШЪАЛ» - «ХОРАЗМ» - 1:2
«Машъал»:
Санжар Қувватов, Андрей Панчук, Алексей Дмитриев (Нодир Давлатов, 81), Хуршид Узоқбоев, Габит Сапаргалиев, Роббим Ҳасанов, Александр Мерзляков (Файзулла Қамбаров 62), Константин Боев (Мамука Гонгадзе 57), Фозил Мусаев, Ботир Қодирқулов, Зафар Холмуродов.
«Хоразм»: Эркин Жабборов, Шерзод Шарипов, Абдумажид Тоиров, Рустам Қурбонбоев, Жасур Ҳамроев, Рўзим Аҳмедов (Мурод Абдумуратов 80), Афзал Азизов, Илёс Хайров, Шерзод Райимжонов, Сарвар Ибодуллаев (Азамат Бобожонов 52), Владимир Баранов (Александр Ежов 88).
Голлар: Ж.Ҳамроев, 28-авт - 1:0. А.Бобожонов, 75 - 1:1. В.Баранов, 87 - 1:2.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +