ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Ислом АҲМЕДОВ: «БУНДАН КЕЙИН ФАҚАТ ЮҚОРИГА КЎТАРИЛАМИЗ»

Киритилган сана: 16.09.2009.

Мухлисларга яхши маълум, биринчи даврада ишсиз юрган Ислом Аҳмедов давралар оралиғида «Машъал»дан таклиф олиб Муборакда иш бошлади. Ислом Аҳмедовнинг нега айнан «Машъал»га келгани бежиз эмас. Негаки бу мураббий олдин шам Муборакда Баҳодир Давлатов билан бирга ишлаганди. «Газчилар» иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча олтита ўйин ўтказиб шундан иккитасида ғалаба қозонишди. Шунингдек, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этилди. Албатта, қайд этилаётган натижаларда бу мураббийнинг ҳам ҳиссаси бор. «Бухоро»га қарши кечган баҳсдан кейин Ислом ака интервью берар экан, «Машъал» бундан кейин янада яхши ўйин намойиш этишини айтиб ўтди.

- Очиғини айтсам, «Бухоро» билан кечадиган баҳсда томошабоп ўйин кутмагандик, - дея сўз бошлади Ислом Аҳмедов. - Чунки уларга ҳам, бизга ҳам фақат уч очко кераклиги боис футбол асосан натижа учун ўйналди. Шунинг учун бўлса керак, «Бухоро» ўйинчилари ҳам, бизнинг футболчилар ҳам бироз қўрқиб тўп суришди. Одатда уч очко учун кечадиган баҳслар унчалик қизиқ ўтмайди. Бу ерда ҳаммаси натижа учун бораётгандек туюлади. Бугунги баҳсда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Бу ҳол фақат бизнинг футболда бор нарса эмас. Олдинги жаҳон чемпионатини олинг, у ерда ҳам ўйинлар натижа учун кечди. Чунки чиройли футбол кўрсатганингиз билан мабодо ютқазиб қўйгудек бўлсангиз, бу нарса мухлисларни қониқтирмайди. Ҳозирги мухлислар жуда талабчан, улар жамоа ғалаба қозонишини хоҳлашади. Эътибор берган бўлсангиз, «Бухоро» жамоаси бизга қараганда тўп билан кўпроқ муомалада бўлди, аммо ғалаба қозониш бизга насиб этди. Ўйлайманки, кейинги учрашув биз учун анча осон кечади.

- Нимага асосланиб бундай деяпсиз? Ахир «Машъал» навбатдаги учрашувни сафарда «Шўртан»га қарши ўтказади. Бу жамоа ўз майдонида фақат ютуқ учун ўйнайди.
- Шунга қарамай «Бухоро» билан кечган ўйиндагига ўхшаб қийналамиз деб ўйламайман. Чунки бу нарса ўйинчиларнинг психологияси билан боғлиқ. Мен доим шундай ўйлаб келганман: жамоа ўз майдонига қараганда сафарда енгил тўп суради.

- Ундай бўлса «Машъал»нинг олдинги турда «Андижон»дан йирик ҳисобдаги мағлубиятини қандай изоҳлайсиз?
- Бу мағлубиятнинг сабаби шуки, «Пахтакор»га қарши ўйиндан кейин йигитлар ўзларини анча бўш қўйиб юборишди. Улар «Пахтакор»дан очко олдикми, демак бошқалар билан ҳам бемалол ўйнай оламиз, деган хаёлга боришди. «Андижон» билан кечган баҳсда ўтказиб юборилган голларни кўрдингиз, ҳаммаси оддий ва жуда кулгули голлар бўлди. У ерда биринчи таймни ёмон ўтказмадик, аммо танаффусдан кейин футболчилар кўп хатоларга йўл қўйишди. Мавсум тугашига тобора оз вақт қоляпти. Бундан кейин машғулотларни янада кучайтирмасак бўлмайди.

- Андижондаги мағлубият «Машъал» учун яхшигина дарс бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, чиндан ҳам бу мағлубият биз учун катта дарс бўлди. Қолаверса, футболчилар ҳам астойдил ишламасдан юраверса ана шундай шармандали натижалар қайд этилишини тушуниб етишди. Ўйинчилар вақтида шу нарсани тушуниб етишмаганида ҳатто «Бухоро»ни ҳам юта олмаган бўлардик. Қўл остимиздаги ҳозирги жамоа бу – олдинги «Машъал» эмас. Мен футболчиларимизни юлдуз деб айтолмайман. Улар юлдуз бўлишлари учун ҳали кўп ишлаш керак.

- «Машъал»га келганингиздан бери қандай ўзгаришларга гувоҳ бўлдингиз?
- Нимаики ўзгариш бўлса, ҳаммаси ижобий томонга бўляпти деб ўйлайман. Мен клуб бош мураббийи Баҳодир Давлатовни анчадан бери биламан. Бу ерда ишлаб иккаламизнинг фикримиз бир жойдан чиқяпти ва иш услубларимиз бир-бирига ўхшаб кетади десам ҳам бўлади. Шахсан мен «Машъал»нинг келажаги жуда яхши деб ҳисоблайман.

- Сизнингча, жамоа мураббийлар хоҳлаётган футболни намойиш этяптими?
- Ўйлайманки, сафарда ва уйда тўғри тактикани танлай оляпмиз. Сафарда «Металлург», ўз майдонимизда эса «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоалари билан кечган учрашувларда ёмон ўйин кўрсатмадик. Андижондаги мағлубиятни эса шунчаки бахтсиз ҳодиса деган бўлардим. Баъзан йирик ҳисобдаги мағлубиятлар жамоанинг янада яхши ўйин кўрсатиши учун хизмат қилади.

- «Шўртан» биринчи даврада Муборакка келиб ғалаба қозониб кетганди. Энди эса «Машъал» Ғузорга боради. Шогирдларингиз у ерда ғалаба қозона олишадими?
- Шунга ҳаракат қиламиз. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтишни хоҳлардим, мухлислар биринчи даврадаги «Машъал»ни эсдан чиқаришсин. Биз энди бутунлай бошқача ўйин кўрсатмасак бўлмайди, чунки ҳали айтганимдек мавсум тугашишга оз қоляпти. Ҳозир айни очколарни ҳисоб-китоб қиладиган пайт. Биз давралар оралиғида катта кўламда иш олиб бордик, ўйлайманки, қилинган меҳнат ўз самарасини бермасдан қолмайди.

- «Машъал» олий лига клублари орасида энг кам гол урган жамоа бўлиб турибди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Яқин вақт ичида бу карсаткич яхшиланишига ишонаман. Негаки бизда машғулотлар ўтказиш жараёни кўпроқ ҳужумкор футболга қаратилган.

- Жамоа мухлисларини бир савол қизиқтиряпти: «Машъал» олий лигада қоладими?
- Мақтаниш эмас-у, лекин жамоамизнинг олий лигада қолишига юз фоиз ишонаман. Агар ишонмаганимда бу ерга келиб ишламаган бўлардим.

- Мабодо ўйинчиларнинг миясида биз тушиб кетсак ҳам «Машъал-Спорт» чиқади, шундан кейин яна олий лигада ўйнайверамиз деган ўй йўқми?
- Йўқ. Ва қайсидир футболчида бундай фикр бўлишини умуман хоҳламаймиз. «Машъал-Спорт» ҳозир бутунлай бошқа жамоа, бизнинг фарм-клубимиз эмас. Шундай экан, уларнинг ўз мақсади бор, бизнинг эса ўз режаларимиз бор. Насиб қилса бундан кейин фақат юқорига қараб интиламиз.

- Мубораклилар мавсумни нечанчи ўринда тугатишлари мумкин?
- Худо хоҳласа чемпионатни 10-11-ўринларда якунлаймиз.

- Шогирдларингиздан кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
- Мен кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Чунки юқорида айтганимдек, таркибимизда юлдуз ўйинчилар йўқ. Шундай бўлгач, биз ҳозирча жамоа юлдуз бўлишини хоҳлаймиз ва шу йўлда ҳаракат қиламиз. Қадимдан куч бирликда деган гап бежиз айтилмаган. Агар барча футболчилар бирликда ишлайдиган бўлишса ана ундан кейин юлдузлар порлаб чиқаверади.

Хайрулла ХОЛИҚОВ суҳбатлашди.

Учрашувлар
22.09.2017. 17-30

Машъал

Бухоро
1:1
Олий лига
30.09.2017. 17-30

Бунёдкор

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 21 44-15 45
2 Насаф 21 36-16 38
3 Бухоро 22 34-26 38
4 Бунёдкор 22 27-19 38
5 Пахтакор 20 30-20 35
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 21 29-24 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

1 Пахтакор 22 39-21 44
2 Қўқон-1912 22 33-24 41
3 Бунёдкор 22 37-30 39
4 Шўртан 22 30-19 38
5 Олмалиқ 22 37-30 35
6 Бухоро 22 44-32 34
7 Насаф 22 41-35 34
8 Машъал 22 31-27 34
9 Нефтчи 22 39-35 29
10 Металлург 22 30-33 29
11 Локомотив 22 28-35 27
12 Қизилқум 22 33-39 24
13 Навбахор 22 25-43 24
14 Сўғдиёна 22 37-42 23
15 Динамо 22 17-37 18
16 Обод 22 27-46 14
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +