ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» БУ САФАР «ШЎРТАН»ГА ЮТҚАЗДИ

Киритилган сана: 22.09.2009.

Мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи давра баҳсида «Шўртан» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ғузорда кечган иккинчи давра ўйинида ҳам «Шўртан»нинг қўли баланд келди. Муборакда бўлиб ўтган учрашувда Хуршид Узоқбоев қўпол хатога йўл қўйган бўлса, Ғузордаги ўйинда дарвозабон Дилмурод Тошматовнинг икки бор қўпол хатога йўл қўйиши якунда «Машъал»нинг мағлубиятига олиб келди. Умуман олганда, жамоамиз ўйинни яхши бошлади. Футболчиларимиз ҳатто 22-дақиқада пенальтидан тўп киритиб ҳисобни очишди. Бу вазиятда жарима майдончаси ичида Аббос Шодмоновга нисбатан қўпол ўйналгани учун майдон эгалари дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқта ёнига яқинлашган жамоамизнинг украиналик легионери Андрей Ерохин мўлжалдан адашмади.

30-дақиқага келиб эса ҳисоб тенглашди. Бу ҳолатда дарвозабон Тошматов кутилмаганда тўпни қўлидан чиқариб юборди. Натижада Вадим Афонин ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 65-дақиқасига келиб Тошматов яна бир бор жиддий хатога йўл қўйди. Натижада Артур Геворкян бош билан зарба бериб тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Қолган дақиқаларда «Машъал» футболчилари ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, ғалаба қозониш бир четда турсин, ҳатто ҳисобни тенглаштира олишмади.

Олий лига. 22-тур. 2009 йил 20 сентябрь
«ШЎРТАН» - «МАШЪАЛ» - 2:1
Голлар:
А.Ерохин, 22-пенальти – В.Афонин, 30. А.Геворкян, 65.
«Шўртан»: Олег Горвиц, Георги Мегреладзе (Анвар Абдуқодиров, 78), Жамол Отақулов (Илья Кликунов, 27), Асрор Алиқулов, Баҳриддин Омонов (Павел Павлов, 68), Игорь Таран, Артур Геворкян, Ильнур Хазигалиев, Вадим Афонин, Алишер Юсупов, Вячеслав Пономарёв.
«Машъал»: Дилмурод Тошматов, Андрей Ерохин, Арсен Тюленёв, Андрей Писний, Карим Израилов, Габит Сапаргалиев, Саламат Қутибоев (Виктор Кожушко, 50), Аббос Шодмонов, Александр Шадрин (Тўлқин Мирзаев, 69), Ботир Қодирқулов, Нодир Давлатов (Александр Гребинюк, 60).  
Огоҳлантиришлар: Мегреладзе, 44. Алиқулов, 45 - Қутибоев, 31. Шодмонов, 43.
Четлатиш: Шодмонов, 57.
Бош ҳакам: Арслон Ҳотамов – 8,8.
Учрашувлар
2018-06-21 19:00

Машъал

Динамо
0:0
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-06-25 18:30

Норин

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 14 22-9 31
2 Сурхон 15 32-15 29
3 Андижон 15 29-17 28
4 Истиқлол 13 19-17 22
5 Хоразм 14 24-28 16
6 Динамо 15 18-18 14
7 Шўртан 14 15-18 14
8 Норин 14 13-28 10
9 Орол 14 16-38 9

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Cувонқулов Отабек Холмуротович
Ўйингох мудири
02.06.1981
+ + +