ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

МУСОБАҚАДА ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАР ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

Киритилган сана: 19.10.2009.

12-18 октябрь кунлари Тошкентда олий лигада тўп сурувчи клублар қарамоғидаги футбол мактаблари ўртасида республика биринчилиги бўлиб ўтди. Унда 1998-99 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган жами 11та жамоа қатнашди. Барча ўйинлар Чиғатой футбол мактабидаги сунъий майдонда ўтказилди. Биринчи марта ўтказилган бу мусобақада «Машъал» футбол академияси тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллашди. Айтиш жоизки, «Машъал» номидан 18 нафар футболчи мусобақада қатнашган бўлса, уларнинг 9 нафари Муборакда таҳсил олаётган ёш футболчилар ҳисобланади. Қолган тўққиз нафари эса Касби футбол мактабида ўқишяпти. Бу футбол мактабига ҳозирда Амриддин Сайдалиев раҳбарлик қилмоқда. Ёш «машъалчилар» устози эса Баҳодир Шоймардонов.

Мусобақанинг «А» гуруҳида «Насаф», «Навбаҳор», «Шўртан», «Андижон», «Бухоро» ва «Самарқанд» жамоалари кураш олиб боришди. «В» гуруҳидан эса «Машъал», «Пахтакор», «Нефтчи», «Ситора», «Қизилқум» жамоалари жой эгаллашди. «А» гуруҳида «Андижон» биринчи ўринни эгаллаган бўлса, «В» гуруҳида «Машъал» ғолиб бўлди. Мусобақа регламентига биноан гуруҳ ғолиблари финалда бир-бирларига рўбарў келишди ва бунда «Машъал» 1:0 ҳисобида зафар қучди. 3-4-ўринлар учун кечган баҳсда эса «Пахтакор» «Бухоро» устидан 1:0 ҳисобида устун келди. Турнирнинг ёпилиш маросимида Бахтиёр Раҳимов, Рустам Акрамов, Наримон Жалолов, Анатолий Климов, Биродар Абдураимов сингари мутахассислар иштирок этишди.
 
 
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +