ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» «ҚИЗИЛҚУМ»ГА АЙТАРЛИ ИМКОНИЯТ ҚОЛДИРМАДИ

Киритилган сана: 01.11.2009.

«Машъал» биринчи даврада «Қизилқум» майдонидан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан қайтганди. Ўшанда охирги дақиқаларда Фозил Мусаев томонидан киритилган гол муборакликларга бир очкони тақдим этганди. Ҳозирда Фозил Мусаев жароҳатини даволаяпти. Эндиликда унинг ўрнида Виктор Кожушко, Карим Израилов сингари легионерлар тўп суришмоқда. Муборакда «Қизилқум»га қарши кечган баҳсда «Машъал» рақибига айтарли имконият қолдирмай йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Шадрин билан Кожушко иккитадан тўп киритишга муваффақ бўлишди, шунингдек Израилов билан Гребенюк ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг 5-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Дастлаб меҳмонлар вакили Аббос Шодмоновга нисбатан қўпол ўйнаб қоида бузгани учун жарима тўпи белгиланди. Жарима тўпидан Карим Израилов самарали фойдаланди. 18-дақиқага келиб Шадрин ўзининг тезкорли ва абжирлиги эвазига майдон марказига яқин жойдан жарима майдончаси ичига кириб бориб ҳисобни 2:0га етказди. 32-дақиқада Александр Гребенюк ҳам тўп киритишга муваффақ бўлди. Унга бу вазиятда тўпни чап қанотдан Писний етказиб берди. 40-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов гол уриб ҳисобни бироз қисқартирди.

Танаффусдан кейин «Машъал» аъзолари яна учта тўп киритишга муваффақ бўлишди. 61-дақиқада «Қизилқум» жарима майдончаси ичида Аббос Шодмоновга нисбатан қўполлик ишлатилди ва пенальтидан Виктор Кожушко самарали фойдаланди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса Шадрин яна тўп киритишга муваффақ бўлди. Ва ниҳоят ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Кожушконинг ўзи ҳам тўп киритиб якуний ҳисобни 6:1 кўринишига келтирди.

«МАШЪАЛ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 6:1
Голлар:
К.Израилов (5), А.Шадрин (18, 64), А.Гребенюк (32), В.Кожушко (61-пенальти, 90) – Б.Ваҳобов (40).
«Машъал»: Санжар Қувватов, Андрей Ерохин, Арсен Тюленёв, Андрей Писний, Карим Израилов, Александр Гребенюк (Александр Мерзляков, 75), Аббос Шодмонов (Нодир Давлатов, 65), Виктор Кожушко, Сирож Ҳамроев, Александр Шадрин, Ботир Қодирқулов (Саламат Қутибоев, 57).
«Қизилқум»: Сергей Захарецкий, Сарвар Отабоев (Воҳид Шодиев, 46. Андрей Власичев, 82), Зоҳид Раупов, Аҳрол Рисқуллаев, Шерали Жўраев, Акмал Рустамов, Азиз Абдуллаев (Леонид Кошелев, 65), Баҳриддин Ваҳобов, Суннатилла Мамадалиев, Вадим Любимский, Акмал Рисқуллаев.
Огоҳлантиришлар: К.Израилов (75), А.Шадрин (83) -  Аҳрол Рисқуллаев (35), В.Шодиев (52), А.Абдуллаев (55), Акмал Рисқуллаев (75), С.Мамадалиев (86).
Четлатиш: Аҳрол Рисқуллаев (45).
Ҳакамлар: А.Петров – 8,2, Т.Абдуллаев – 9,1, М.Саидқосимов – 9,2, Н.Рўзимов - 9.
Назоратчи: В.Штерн.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +