ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ГОЛЛАРНИ КИМ УРДИ?

Киритилган сана: 03.11.2009.

Аввал хабар берганимиздек,  27 октябрь – 1 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида тайёрлов гуруҳлари ўртасида республика биринчилиги бўлиб ўтди. Унда 1993-94 ҳамда 1995-96 йилларда туғилган футболчилар иштирок этишди. 1993-94 йили туғилган футболчилар ўртасидаги биринчиликда «Машъал» футбол академиясида таҳсил олаётган ёшлар иккинчи ўринни эгаллашди. Джамшед Акбаров ва Марат Дилмуҳаметов шогирдлари дастлаб «Металлург» устидан 5:1 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувда муборакликлардан голларни Айзбоев Шарофиддин, Шайқулов Искандар (2та), Достонов Шоҳрух ҳамда Абдураимов Сардор киритишди. Кейинги ўйинда «Бунёдкор» 3:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Бу сафар голлар Раҳматуллаев Сирож, Сафаров Марадона, Абдураимов Сардор ҳисобига ёзилди. Гуруҳнинг учинчи ўйинида «Нефтчи» билан 0:0 қайд этилди. Ярим финалда эса «Андижон» 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ягона гол Раҳмонов Сардор номига ёзилди. Лекин финал учрашувида омад биздан юз ўгирди ва ўйин 6:1 ҳисобида «Пахтакор» фойдасига ҳал бўлди. Шу куни «Машъал»нинг биргина голига Сафаров Марадона муаллифлик қилди.

1995-96 йили туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақада эса «Бунёдкор» вакиллари биринчи ўринни қўлга киритишди. Иккинчи ўрин «Пахтакор»га насиб этган бўлса, «Машъал» учинчи ўрин билан кифояланади. Дилшод Андаев шогирдлари гуруҳнинг биринчи учрашувида «Металлург» устидан 5:0 ҳисобида зафар қучишди. Кейин «Навбаҳор» 2:1ҳисобида мағлубиятга учратилди. 3-турда «Машъал» «Бунёдкор» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ярим финалда жамоамиз «Пахтакор»дан мағлубиятга учради ва учинчи ўрин учун кечган баҳсда «Нефтчи» билан 3:3 ўйнаб, пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақа давомида киритилган голларга Арзиқулов Сардор, Сувонқулов Феруз, Шукуров Отабек (2та), Абдиев Аслиддин (4та), Тошев Маъруф ва Шомуродов Элдор (2та) муаллифлик қилишди.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +