ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

МУРАББИЙЛАР ФИКРИ

Киритилган сана: 03.11.2009.

Пойтахтда ўтказилган тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги республика биринчилиги якунига етгач, биз «Машъал» футбол академиясида ишлаётган 1993-94 йилларда туғилган футболчилар мураббийлари – Джамшед Акбаров ҳамда Марат Дилмуҳаметовлар фикри билан қизиқдик.

Жамшед АКБАРОВ: - Тан олиш керак, «Пахтакор» тайёрлов гуруҳи турнирда қатнашган барча жамоалардан бир бош баланд эди. Биргина финал учрашувидаги қайд этилган натижа фикримга яққол исбот бўла олади. Ўтган йили ҳам жамоамиз 1994 йилда туғилганлар ўртасидаги мусобақанинг финалигача етиб келганди. Бу сафар ҳам шу натижани такрорладик. «Пахтакор» билан ўйиндаги йирик ҳисобдаги мағлубиятни ёш футболчиларнинг толиқиб қолишгани билан изоҳлаган бўлардим. Бундай ҳисоблаб чиқсам, жамоамиз жорий мавсум давомида 100 га яқин учрашувда майдонга тушибди. 2-лига ўйинларида ёш ўйинчиларимиз 25-30 ёш атрофидаги салкам профессионал футболчиларга қарши тўп суришди. Бу нарса ёш футболчиларнинг ўсиши учун яхши, лекин улардан кўп энергия талаб қилади. 13 та жамоа қатнашган вилоят биринчилигида 5-ўринни олдик. Ҳозирда тўрт нафар футболчимиз - Холмурод Холмуродов, Муҳаммаджон Абдуллаев, Ғанишер Холмуродов ҳамда Сардор Раҳмоновлар Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасининг аъзолари хисобланишади. Куни кеча бу ўйинчилар терма жамоа таркибида Малайзияда ўтказилган Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этишди. Шунингдек, Искандар Шайқулов, Тимур Дубровский сингари истеъдодли футболчиларимиз ҳам борки, улар Қашқадарё футболининг келажаги дея эътироф этилмоқда.

Марат ДИЛМУҲАМЕТОВ
: - Мусобақадаги иштирокимиз яхши бошланди. Финалга қадар етиб келдик, лекин ҳал қилувчи паллада «Пахтакор»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Очиғи, бу мағлубиятни биргина сўз билан тушунтириб беришим қийин. «Пахтакор» ўйинчилари бизнинг футболчиларга нисбатан жисмоний тарафдан кучли экан. Биз тезда толиқиб қолдик ва бунинг натижасида кетма-кет голлар ўтказиб юбордик. Бир сўз билан айтганда финалда ўз ўйинимизни умуман кўрсата олмадик. Биз бу мусобақада асосан ёш ўйинчиларни синаб кўрдик. Масалан, Тошкентга жами 21 нафар футболчини олиб келган бўлсак, шундан олти нафари 1993 йили туғилган футболчилар бўлиб, қолган 15 нафари эса 1994 йилда таваллуд топишган. «Пахтакор»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият муаммоларимиз нимада эканлигини кўрсатиб берди. Энди шу камчиликларни бартараф этиш устида ишлаймиз.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +